Россия бир кечада Украинанинг 121 та дронини йўқ қилди

© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида Украинанинг самолёт типидаги 121 та дрони йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Россия Қуролли кучлари бир кечада бешта ҳудудда Украинанинг 121 та дронини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Ўтган тун давомида навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг самолёт типидаги 121 та дронини йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Аксарият дронлар Қрим узра уриб туширилди – 89 та. Бундан ташқари, ҳарбийлар:
Қора денгиз устида 23 та;
Краснодар ўлкасида 4 та;
Орёл вилоятида 2 та;
Азов денгизи, Брянск ва Белгород вилоятларида 1 тадан дрон йўқ қилди.
Украина Қуролли кучлари деярли ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга уринмоқда. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман дронларини тутиб олмоқда.