"Ялтага йўл" халқаро мусиқа фестивали — видео

Oбуна бўлиш
Давлат Кремль саройида бошланган гала-концертда дунёнинг 15 мамлакатидан келган иштирокчилар қатнашди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Москвада "Ялтага йўл" VII-халқаро мусиқа фестивалнинг финал босқичи бўлиб ўтди.
Давлат Кремль саройида бошланган гала-концертда дунёнинг 15 мамлакатидан келган иштирокчилар Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги совет қўшиқларини дунёнинг турли тилларида ижро этишди.
Ҳар йили ижрочиларнинг репертуари ўзгариб туради, аммо фестивалда доимий равишда ижро этилаётган қўшиқлар мавжуд: "Тёмная ночь", "Смуглянка" ва, албатта, "Ғалаба куни".
Фестивалнинг асосий мақсади — рус мусиқа маданиятига эътибор ва қизиқишни жалб қилиш, совет ва рус қўшиқ санъатининг энг яхши асарларини оммалаштириш, хорижий томошабинларни мусиқий анъаналар, тарих ва қадриятлар тизимига жалб қилиш, мусиқа маданиятини улуғлашдан иборат.
Шунингдек, фестиваль Қизил Армиянинг қаҳрамонона халаскорлиги ва дунёни фашизмдан озод қилиш учун тўлаган даҳшатли нархи ҳақидаги тарихий хотирасини қайтаришни мақсад қилган.
2025 йилда ташкилий қўмита 55 мамлакат вокалчилардан 160 та ариза қабул қилди.
Янгиликлар лентаси
0