https://sputniknews.uz/20250501/ozbekiston-yashil-evroosiyo-xalqaro-iqlim-tanlov-49127320.html
Ўзбекистон “Яшил Евроосиё” халқаро иқлим танловида ўз лойиҳаси билан иштирок этмоқда
Ўзбекистон “Яшил Евроосиё” халқаро иқлим танловида ўз лойиҳаси билан иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК: БРИКСнинг олтита давлати учинчи “Яшил Евроосиё” иқлим танловига ариза топширди. 01.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-01T19:01+0500
2025-05-01T19:01+0500
2025-05-01T19:01+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
танлов
ўзбекистон
иқлим ўзгариши
минск
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/09/41976379_0:170:3038:1879_1920x0_80_0_0_48d221880983940236d1207bb9370f46.jpg
TOШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон “Яшил Евроосиё” учинчи халқаро иқлим танловида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди. ЕИК ва Янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган “Яшил Евроосиё” учинчи халқаро иқлим танловига аризаларни қабул қилиш якунланди. Қайд этилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг барча бешта давлатидан, шунингдек, ЕОИИнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон каби асосий савдо ҳамкорларидан ҳужжатлар келиб тушди. Бундан ташқари, Жанубий Африка, Эфиопия, Болгария, Молдова, Тожикистон ва Сенегал вакиллари томонидан аризалар топширилди, бу эса танлов географиясини сезиларли даражада кенгайтирди. Танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда уларнинг лойиҳалари тақдимоти Минск Евроосиё иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтади.Эслатиб ўтамиз, “Яшил Евроосиё” III халқаро иқлим танловида иштирок этиш учун аризаларни февраль ойидан қабул қилиш бошланган эди.Танлов барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ечимларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик тоза технологияларни жорий этишдан манфаатдор йирик компаниялар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
ўзбекистон
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/09/41976379_154:0:2885:2048_1920x0_80_0_0_0ddbc929a32e39c2e45a4a706b54794f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, танлов, ўзбекистон, иқлим ўзгариши, минск, еик
еоии, танлов, ўзбекистон, иқлим ўзгариши, минск, еик
Ўзбекистон “Яшил Евроосиё” халқаро иқлим танловида ўз лойиҳаси билан иштирок этмоқда
ЕИК: БРИКСнинг олтита давлати учинчи “Яшил Евроосиё” иқлим танловига ариза топширди.
TOШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон “Яшил Евроосиё” учинчи халқаро иқлим танловида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати
хабар берди. ЕИК ва Янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган “Яшил Евроосиё” учинчи халқаро иқлим танловига аризаларни қабул қилиш якунланди.
Қайд этилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг барча бешта давлатидан, шунингдек, ЕОИИнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон каби асосий савдо ҳамкорларидан ҳужжатлар келиб тушди.
Бундан ташқари, Жанубий Африка, Эфиопия, Болгария, Молдова, Тожикистон ва Сенегал вакиллари томонидан аризалар топширилди, бу эса танлов географиясини сезиларли даражада кенгайтирди.
“Шунингдек, жорий йилда келиб тушган мурожаатлар сонининг сифат жиҳатидан яхшиланганини ҳам қайд этмоқчиман. Мутахассислар ва танлов президиуми учун энг яхшисини танлаш осон бўлмайди: деярли барча лойиҳалар энг юқори ўринлар учун рақобатлашишга ва глобал миқёсда кўтарилишга лойиқ кўринмоқда”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.
Танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда уларнинг лойиҳалари тақдимоти Минск Евроосиё иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Яшил Евроосиё” III халқаро иқлим танловида иштирок этиш учун аризаларни февраль ойидан қабул қилиш
бошланган эди.Танлов барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ечимларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик тоза технологияларни жорий этишдан манфаатдор йирик компаниялар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.