https://sputniknews.uz/20250430/samarqand-muftiy-islom-ulamo-anjuman-49113031.html
Самарқандда турли мамлакатларнинг нуфузли муфтийлари ва ислом уламолари йиғилди
Самарқандда турли мамлакатларнинг нуфузли муфтийлари ва ислом уламолари йиғилди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Имом Мотуридий илмий мероси ва таълимотини ўрганишни янги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи декларация қабул қилинади. 30.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-30T15:10+0500
2025-04-30T15:10+0500
2025-04-30T15:10+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
анжуман
ислом дини
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1e/49113182_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ab4a918912c449dfdb3c9416ae69879b.jpg
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Самарқандда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 тадан ортиқ давлатдан 70 нафардан зиёд муфтий, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари иштирок этмоқда. Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Анжуманда Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда. Конференция якунида Имом Мотуридий илмий мероси ва таълимотини ўрганишни янги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи якуний декларация қабул қилиниши режалаштирилган. Маълумот учун, Имом Мотуридий Самарқанд яқинида жойлашган Мотурид қишлоғида туғилиб, шу ерда истиқомат қилгани учун унга “ал-Мотуридий” нисбаси берилган. Имом Абу Мансур Мотуридий бутун ҳаётини исломий ақидани ҳимоя қилиш ва маърифатини ёйишга бағишлаган.
https://sputniknews.uz/20250315/imom-moturidiy-tavalludining-1155-yilligi-48417660.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1e/49113182_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_240abf3d7730ff758d76a12fe6e5cf65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, самарқанд, анжуман, ислом дини
жамият, ўзбекистон, самарқанд, анжуман, ислом дини
Самарқандда турли мамлакатларнинг нуфузли муфтийлари ва ислом уламолари йиғилди
Эксклюзив
Самарқандда Имом Мотуридий илмий мероси ва таълимотини ўрганишни янги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи декларация қабул қилинади.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Самарқандда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 тадан ортиқ давлатдан 70 нафардан зиёд муфтий, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари иштирок этмоқда.
Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
"Буюк ватандошимиз асос солган мотуридийлик мактаби ва таълимоти эса эътиқод борасида асрлар давомида бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли бўлиб келаётгани таҳсинга сазовордир", — дейилади табрик матнида.
Анжуманда Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.
Конференция якунида Имом Мотуридий илмий мероси ва таълимотини ўрганишни янги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи якуний декларация қабул қилиниши режалаштирилган.
Маълумот учун, Имом Мотуридий Самарқанд яқинида жойлашган Мотурид қишлоғида туғилиб, шу ерда истиқомат қилгани учун унга “ал-Мотуридий” нисбаси берилган. Имом Абу Мансур Мотуридий бутун ҳаётини исломий ақидани ҳимоя қилиш ва маърифатини ёйишга бағишлаган.