Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси — инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий статистика агентлигига кўра, 2025 йилнинг дастлабки уч ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг республика ТСА умумий ҳажмидаги улуши 22,8 фоизни ташкил этди.
Республиканинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-март ойларида 3943,2 миллион долларни, шундан экспорт ҳажми 1334,3 миллион доллар, импорт ҳажми 2608,9 миллион долларни ташкил этди.
Дастлабки уч ойлик натижаларига кўра, Россия Иттифоқдаги асосий ҳамкор бўлишда давом этмоқда. Россия Федерацияси билан товар айирбошлашнинг умумий ҳажми 2580,4 миллион долларни ташкил этди, шундан 1694,7 миллион доллар импорт ҳисобланади.
ЕОИИга аъзо давлатлар (Россия, Белорусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон) ўртасида товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши, мигрантлар ҳаракати ва капиталнинг ҳаракатланишини таъминловчи ягона божхона тизимига эга бўлган умумий иқтисодий ҳудуд шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси ва ЕОИИ ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳақида батафсил маълумот — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0