https://sputniknews.uz/20250430/mol-mulk-sotish-ijara-meros-kadastr-49105577.html
Мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш осонлашади — тафсилотлар
Мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш осонлашади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев кадастр тизимидаги режалар билан танишди. 30.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-30T12:05+0500
2025-04-30T12:05+0500
2025-04-30T12:05+0500
жамият
ўзбекистон
кадастр
шавкат мирзиёев
мол-мулк
ижара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37417962_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_ef4a372530680656f857d6105c4ad921.jpg
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш каби жараёнлар осонлашади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган кадастр тизимидаги режаларга оид тақдимотда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев ер ҳисобини юритиш ва кадастр хизматини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди. Мамлакатда кўчмас мулкларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона маълумотлар базаси – UZKAD тизими ишга туширилган. Ҳозиргача 150 мингта турар ва 707 мингта нотурар жой, 44 мингта кўп қаватли уй ҳақидаги маълумотлар ушбу янги тизимда акс эттирилган. Маълум қилинишича, бу йил 400 мингта якка тартибдаги уй UZKAD тизимига киритилади. Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 5 мартдаги фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилиб, малакали мутахассислар жалб қилинди ва амалий ишлар бошлаб юборилди. Соҳада бюрократияни кескин камайтириб, кадастр хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорларга енгилликлар яратиш вазифаси қўйилди. Маълумот учун, Ўзбекистонда 45 миллион гектарга яқин ер майдони бор. Рақамлаштириш жорий этилгани натижасида 42 миллион гектар ер, яъни жами майдонларнинг 94 фоизи давлат рўйхатидан ўтказилди. Транспорт, алоқа, геодезия, энергетика, йўл каби 13 турдаги давлат кадастри бўйича маълумотлар 100 фоиз шаклланди. Яна 7 та йўналиш бўйича ишлар якуний босқичда.
https://sputniknews.uz/20250430/kochmas-mulk-ozbekiston-uy-49097550.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37417962_304:0:3035:2048_1920x0_80_0_0_4f9e4e0a8db66a316d002a9aba2a27fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, кадастр, шавкат мирзиёев, мол-мулк, ижара
жамият, ўзбекистон, кадастр, шавкат мирзиёев, мол-мулк, ижара
Мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш осонлашади — тафсилотлар
Президент Шавкат Мирзиёев кадастр тизимидаги режалар билан танишди.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш каби жараёнлар осонлашади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган кадастр тизимидаги режаларга оид тақдимотда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев ер ҳисобини юритиш ва кадастр хизматини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Мамлакатда кўчмас мулкларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона маълумотлар базаси – UZKAD тизими ишга туширилган. Ҳозиргача 150 мингта турар ва 707 мингта нотурар жой, 44 мингта кўп қаватли уй ҳақидаги маълумотлар ушбу янги тизимда акс эттирилган.
Маълум қилинишича, бу йил 400 мингта якка тартибдаги уй UZKAD тизимига киритилади.
“Натижада мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш каби жараёнлар осонлашади. Келгусида 6 миллион 300 мингдан зиёд барча якка тартибдаги уйлар ушбу тизимда акс эттирилади”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 5 мартдаги фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилиб, малакали мутахассислар жалб қилинди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.
“Оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланиб, кейинги йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда қолган ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Соҳада бюрократияни кескин камайтириб, кадастр хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорларга енгилликлар яратиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 45 миллион гектарга яқин ер майдони бор. Рақамлаштириш жорий этилгани натижасида 42 миллион гектар ер, яъни жами майдонларнинг 94 фоизи давлат рўйхатидан ўтказилди. Транспорт, алоқа, геодезия, энергетика, йўл каби 13 турдаги давлат кадастри бўйича маълумотлар 100 фоиз шаклланди. Яна 7 та йўналиш бўйича ишлар якуний босқичда.