https://sputniknews.uz/20250430/chelyabinsk-ozbekiston-hamkorlik-49116787.html
Челябинск вилояти Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай ривожлантираётгани айтилди
Челябинск вилояти Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай ривожлантираётгани айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳудуди беш йилдан бери Иннопром кўргазмасида иштирок этиб келмоқда. Бу йил эса у бир нечта эксклюзив лойиҳаларни тақдим этди. 30.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-30T18:00+0500
2025-04-30T18:00+0500
2025-04-30T18:00+0500
матбуот маркази
матбуот-анжуман
иқтисод
ўзбекистон
россия
челябинск вилояти
ҳамкорлик
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1e/49116624_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_c23272e2f91bb1f57dfccf1af14ca8cc.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Челябинск вилояти Ўзбекистон ҳудудлари билан алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Россиянинг ушбу минтақаси саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазири Михаил Кнауб Sputnik мультимедиа матбуот марказида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида вилоятда юк кўтарувчи техникалар, асбобсозликтизимлари, бульдозер ва ғалтакларни таъмирлаш учун бутловчи қисмлар, компрессор агрегатлари ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб маҳсулотлар намойиш этилди.Ноёб лойиҳалар қаторида мамлакатнинг электр энергияси билан таъминлашда муаммолар мавжуд бўлган, бироқ газ мавжуд чекка ҳудудларини электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган блок-модулли газ турбинали агрегатлари, шунингдек, ҳар қандай саноат учун зарур бўлган компрессор станцияларини ишлаб чиқариш ҳам бор.Михаил Кнауб Челябинск вилояти губернатори ҳудудлараро ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20250311/chelyabinsk-korxona-ozbekiston-ish-48333499.html
ўзбекистон
челябинск вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1e/49116624_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_46585779a146d6ef27dbd8351e8cbd81.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
матбуот-анжуман, иқтисод, ўзбекистон, россия, челябинск вилояти, ҳамкорлик, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
матбуот-анжуман, иқтисод, ўзбекистон, россия, челябинск вилояти, ҳамкорлик, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
Челябинск вилояти Ўзбекистон билан ҳамкорликни қандай ривожлантираётгани айтилди
Эксклюзив
Россия ҳудуди беш йилдан бери Иннопром кўргазмасида иштирок этиб келмоқда. Бу йил эса у бир нечта эксклюзив лойиҳаларни тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Челябинск вилояти Ўзбекистон ҳудудлари билан алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Россиянинг ушбу минтақаси саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазири Михаил Кнауб
Sputnik мультимедиа матбуот марказида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида вилоятда юк кўтарувчи техникалар, асбобсозликтизимлари, бульдозер ва ғалтакларни таъмирлаш учун бутловчи қисмлар, компрессор агрегатлари ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб маҳсулотлар намойиш этилди.
Ноёб лойиҳалар қаторида мамлакатнинг электр энергияси билан таъминлашда муаммолар мавжуд бўлган, бироқ газ мавжуд чекка ҳудудларини электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган блок-модулли газ турбинали агрегатлари, шунингдек, ҳар қандай саноат учун зарур бўлган компрессор станцияларини ишлаб чиқариш ҳам бор.
“Челябинск вилояти “Иннопром”да беш йилдан буён иштирок этмоқда. Бизда Тошкентда доимий ишлайдиган павильон мавжуд бўлиб, унда биз ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг доимий тақдимоти нуқтаи назаридан кичик ва ўрта бизнес корхоналарини намойиш этамиз. Павильонда нафақат саноат маҳсулотлари, балки халқ истеъмоли товарлари ҳам намойиш этмоқдамиз”, — деди вазир.
Михаил Кнауб Челябинск вилояти губернатори ҳудудлараро ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.
“Бизда учта шартнома мавжуд: Навоий, Бухоро ва Жиззах вилоятлари билан. Лекин биз нафақат минтақа билан ҳамкорлик бўйича шартномалар тузганлар билан ишлаймиз. 2024 йилда Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан иккита йирик делегацияни қабул қилдик. Биз мутлақо ҳамма билан ишлаймиз ва ўртамизда келишувлар тузилиши шарт эмас”, — деди Челябинск вилояти саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазири