МДҲ мамлакатларининг уруш давридаги статистик маълумотлари эълон қилинди

© Sputnik/Зафар ХалиловФлаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года
Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
МДҲ статистик тўпламни нашр этди, унда республикалар иқтисодиётининг ҳолатига оид маълумотлар келтирилган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси “1941-1945 йиллардаги Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги” номли статистик тўпламни нашр этди. Бу ҳақда МДҲ Иқтисодий кенгашининг 105-мажлиси якунида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
МДҲ бош котиби Сергей Лебедев таъкидлаганидек, уруш йиллари Совет Иттифоқи халқларининг халқаро қардошлик дўстлиги афсона эмас, балки ҳақиқий буюк куч эканлигини ишончли намоён этди.
Катта инсоний йўқотишларга қўшимча равишда бутун СССР ва унинг таркибига кирган республикалар иқтисодиётига катта зарар етказилди. “Ҳаммаси фронт учун! Ҳаммаси ғалаба учун!" шиори остида меҳнат қилиб, ғоят оғир шароитларда аскарлар билан биргаликда Буюк Ғалабани яқинлаштирган фронт меҳнаткашларининг улкан ҳиссасини таъкидламасликнинг иложи йўқ.
Тўпламда аҳоли сони, унинг асосий хусусиятлари, одамларнинг турмуш шароити, халқ хўжалигининг ҳолати ва уруш ҳолатига ўтиши ҳақидаги статистик маълумотлар мавжуд.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяCборник "80 лет Великой Победы 1941-1945"
Cборник 80 лет Великой Победы 1941-1945 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2025
Cборник "80 лет Великой Победы 1941-1945"
"Ушбу статистик тўпламдаги маълумотлар уруш арафасида ва уруш даврида СССР таркибига кирган республикалар иқтисодиётининг ҳолати ҳақида тасаввур беради. Маълумотлар халқ хўжалигига етказилган зарар кўлами, урушдан кейинги йилларда саноат ва қишлоқ хўжалигини тиклаш, республикаларни янада ривожлантиришнинг асосий натижалари тақдим этилган”, — деди Сергей Лебедев.
Тўпламнинг алоҳида бўлими ҳар бир иттифоқ республикасининг умумий Ғалабага қўшган ҳиссасига бағишланган.
На 105-м заседании Экономического совета СНГ приняли ряд решений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
МДҲ Иқтисодий кенгашининг 105-мажлиси бўлиб ўтди — имзоланган ҳужжатлар
Янгиликлар лентаси
0