Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларини якунлашди — натижалар

© НОКВ Таиланде подходит к концу чемпионат Азии по дзюдо. Сегодня
В Таиланде подходит к концу чемпионат Азии по дзюдо. Сегодня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2025
Oбуна бўлиш
Таиландда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг оғир вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларида иккинчи бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Таиландда дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Кеча оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.
Қайд этилишича, -90 кг вазндаги беллашувларнинг финалига икки нафар ўзбекистонлик спортчи етиб борди.
“Шаҳзодхўжа Шарипов ва Нурбек Муртазоев ўртасидаги баҳс Шариповнинг ғалабаси билан якунланди. Шунингдек, Маржона Кўчимова -78 кг ҳам шоҳсупадан жой олди”, — дейилади хабарда.
© НОКВ Таиланде подходит к концу чемпионат Азии по дзюдо. Сегодня
В Таиланде подходит к концу чемпионат Азии по дзюдо. Сегодня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2025
В Таиланде подходит к концу чемпионат Азии по дзюдо. Сегодня
Ғолиблар:
олтин медаль: -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
кумуш медаль: -90 кг: Нурбек Муртазоев
бронза медаль: -78 кг: Маржона Кўчимова
Шу тариқа, дзюдочилар яккалик баҳсларида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Япониядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.
Маълумот учун, 25-28 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақага қитъанинг 30 тага яқин мамлакатидан спортчилар ташриф буюрган. Дастурга кўра, 25-27 апрель кунлари яккалик, 28 апрель санасида эса аралаш жамоавий йўналишда ғолиблар аниқланади.
Янгиликлар лентаси
0