Бадиий гимнастика: Ўзбекистон Жаҳон кубоги босқичида 10 та медалга эга чиқди

© НОКУзбекские грации завершили этап Кубка мира с 10 наградами
Узбекские грации завершили этап Кубка мира с 10 наградами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачилар Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичини 10 та медаль билан якунлашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаллини жамғаришди.
Натижалар:
олтин медаль: Тахмина Икромова (ҳалқа).
кумуш медаль: Анастасия Сарансева (ҳалқа), Анастасия Сарансева (булава), Тахмина Икромова (тўп), Тахмина Икромова (тасма).
бронза медаль: Гуруҳ машқи (3 тўп ва 2 ҳалқа), Анастасия Сарансева (тўп), Тахмина Икромова (булава).
Шу тариқа, жамо мазкур турнирда 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Маълумот учун, 25-27 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги баҳсларда 26 та мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун баҳс олиб борди.
Янгиликлар лентаси
0