Ўзбекистон ва Татаристон қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди — тафсилотлар
© Хокимият Бухарской областиРустам Минниханов посетил площадки Специального промышленного парка "Бухарский комплекс развития промышленности"

© Хокимият Бухарской области
Oбуна бўлиш
Рустам Минниханов Бухорога ташрифи давомида бир қатор келишувлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Татаристон енгил транспортлар, юк ва махсус техникалар учун филтрлар, шунингдек тоғ-кон, қурилиш материаллари, махсус бўёқлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Татаристон раиси Рустам Минниханов Бухорога ташрифи давомида “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат паркида амалга оширилган қурилиш ишларини кўздан кечирди.
© Хокимият Бухарской областиРустам Минниханов посетил площадки Специального промышленного парка "Бухарский комплекс развития промышленности"

Рустам Минниханов посетил площадки Специального промышленного парка "Бухарский комплекс развития промышленности"
© Хокимият Бухарской области
Ташриф доирасида ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестисияларни жалб қилиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида қатор келишувлар имзоланди.
“Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси маҳсус саноат парки дирекцияси ва “Marshal FT” МЧЖ ўртасида енгил транспортлар, юк ва махсус техникалар учун DVS ҳаво филтрлари ишлаб чиқариш, “Fort Verniy” МЧЖ ҳамкорлигида тоғ-кон, қурилиш материаллари, ва махсус бўёқлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.
© Хокимият Бухарской областиРустам Минниханов посетил площадки Специального промышленного парка "Бухарский комплекс развития промышленности"

Рустам Минниханов посетил площадки Специального промышленного парка "Бухарский комплекс развития промышленности"
© Хокимият Бухарской области
Ташриф доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Мулоқотда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар доирасида ҳудудлар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.
Музокаралар чоғида “Бухоро саноат ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат паркининг резидентлари учун малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
“Бухорода бошлаган ҳамкорликдаги ишларимиз режа қилганимиздан ҳам юқори даражада давом этяпти. Объектлар қурилди, инфратузилма бор. Энди вазифалар эса янада муҳим. Зонанинг саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришимиз зарур. Бунинг учун салоҳиятли инвесторлар керак. Ички ва ташқи бозорни пухта ўрганиб, шунга асосан иш юритиш лозим”, — деди Татаристон раиси.
Мулоқот давомида ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди. Татаристон раисининг Бухорога ташрифи якунланди.