Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбек халқининг Улуғ Ватан урушига қўшган ҳиссасини ҳеч қачон унутмаймиз

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия ва Ўзбекистон Молия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурлари 2018 йилдан буён амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Федерацияси Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институти директори Владимир Назаров @SputnikUzbek матбуот марказида Ўзбекистон ва Россия молия институтлари ҳамкорлиги ҳамда ўзбек халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида айтиб берди.
"Биз ўзбек халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссасини ҳеч қачон унутмаймиз. Ўшанда Ўзбекистоннинг икки миллион аҳолиси фронтга кетган. Республикага Совет Иттифоқининг турли ҳудудларидан минглаб қочқинлар келган ва уларни ўзбек халқи катта илиқлик ва ғамхўрлик билан кутиб олган", — деди у.
Владимир Назаров, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон молия вазирликлари орасида ҳамкорлик 2018 йилдан буён амалга оширилаётганини ва унинг унинг асосий мақсади — Ўзбекистон молия институтларини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0