https://sputniknews.uz/20250425/hindiston-va-pokiston-ortasida-katta-urush-ehtimoli-kam--ekspert-49048330.html
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида катта уруш эҳтимоли кам — эксперт
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида катта уруш эҳтимоли кам — эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Икки ядровий давлат орасида кенг кўламли уруш бўлмайди аммо Моди ушбу терактга қандайдир тарзда жавоб бериши керак. 25.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-25T18:04+0500
2025-04-25T18:04+0500
2025-04-25T18:55+0500
ҳиндистон
покистон
уруш
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23925907_0:23:3561:2026_1920x0_80_0_0_30e4e603b7649bb8b8885160aa86db7b.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Кашмирдаги терактдан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кенг кўламли уруш бошланиши эҳтимолини истисно қилиш мумкин, бироқ Нью-Деҳли террорчиларнинг ҳаракатларига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, деди РИА Новостига Глобал жанубдаги геоиқтисодий тадқиқотлар маркази маслаҳатчиси Атул Анежа."Ҳиндистон баъзи чораларни кўриши мумкин, жумладан, паст интенсивликдаги операциялар. Ҳинд дарёси бўйича келишув тўхтатилди, лекин бу ҳам кўп жиҳатдан рамзий қадам. Ҳиндистонда Покистонга сув оқимини тўхтатиш учун зарур инфратузилма мавжуд эмас", - дея қўшимча қилди эксперт.Агар террористик ҳужумлар давом этса, Ҳиндистон тўғон қуриши мумкин, деди Анежа. Аммо бу ҳужум учун жавобгар бўлмаган покистонлик фермерларга зарар етказади."Ҳиндистон қила оладиган максимал нарса - ва менимча, ҳозирда бу жуда даргумон - Карачини денгизда блок қилиш операцияси. Дипломатик демарголардан тортиб иқтисодий эмбарголар ва "сув урушлари"гача бўлган кенг кўламли мумкин бўлган ҳаракатлар мавжуд, аммо ҳар ҳолда (Ҳиндистон бош вазири Нарендра) Моди қандайдир тарзда терактга жавоб беришга тўғри келади. Жамоатчилик фикри уни бунга мажбур қилмоқда".Анежанинг қўшимча қилишича, террорчиларнинг Кашмирдаги фаоллиги ошиши Исломободдаги сиёсий инқироз ва Покистон ҳарбийларининг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз кучини мустаҳкамлаш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.Сешанба куни тушдан кейин Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир вилоятидаги Паҳалгам шаҳри яқинида теракт содир этилди. Сайёҳлар гавжум бўлган Байсарон водийсида бир неча қуролли киши от миниб кетаётган сайёҳларга қарата ўт очди. Ҳужум учун масъулиятни Россияда тақиқланган "Лашкар-и Тайба" террор ташкилотига алоқадор "Қаршилик кўрсатиш фронти" деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олди. Ҳужум оқибатида 25 ҳиндистонлик ва бир Непал фуқароси ҳалок бўлди.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23925907_416:0:3145:2047_1920x0_80_0_0_f09dc7cc344355bcf8bb30482924e6db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон, покистон, уруш, дунёда, дунё янгиликлари
ҳиндистон, покистон, уруш, дунёда, дунё янгиликлари
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида катта уруш эҳтимоли кам — эксперт
18:04 25.04.2025 (янгиланди: 18:55 25.04.2025) Икки ядровий давлат орасида кенг кўламли уруш бўлмайди аммо Моди ушбу терактга қандайдир тарзда жавоб бериши керак.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Кашмирдаги терактдан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кенг кўламли уруш бошланиши эҳтимолини истисно қилиш мумкин, бироқ Нью-Деҳли террорчиларнинг ҳаракатларига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, деди РИА Новостига Глобал жанубдаги геоиқтисодий тадқиқотлар маркази маслаҳатчиси Атул Анежа.
"Ҳиндистон ва Покистон ўртасида зиддият кучаймоқда, аммо кенг кўламли уруш эҳтимолини истисно қилиш мумкин. Сабаби ҳар икки томон ҳам ядровий куч ва улар бир-бири билан курашишга тайёр эмас", - дейди у.
"Ҳиндистон баъзи чораларни кўриши мумкин, жумладан, паст интенсивликдаги операциялар. Ҳинд дарёси бўйича келишув тўхтатилди, лекин бу ҳам кўп жиҳатдан рамзий қадам. Ҳиндистонда Покистонга сув оқимини тўхтатиш учун зарур инфратузилма мавжуд эмас", - дея қўшимча қилди эксперт.
Агар террористик ҳужумлар давом этса, Ҳиндистон тўғон қуриши мумкин, деди Анежа. Аммо бу ҳужум учун жавобгар бўлмаган покистонлик фермерларга зарар етказади.
"Ҳиндистон қила оладиган максимал нарса - ва менимча, ҳозирда бу жуда даргумон - Карачини денгизда блок қилиш операцияси. Дипломатик демарголардан тортиб иқтисодий эмбарголар ва "сув урушлари"гача бўлган кенг кўламли мумкин бўлган ҳаракатлар мавжуд, аммо ҳар ҳолда (Ҳиндистон бош вазири Нарендра) Моди қандайдир тарзда терактга жавоб беришга тўғри келади. Жамоатчилик фикри уни бунга мажбур қилмоқда".
Анежанинг қўшимча қилишича, террорчиларнинг Кашмирдаги фаоллиги ошиши Исломободдаги сиёсий инқироз ва Покистон ҳарбийларининг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз кучини мустаҳкамлаш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
"Менинг фикримча, худбинлик "омон қолиш инстинкти" бошланди. Улар Ҳиндистонга ҳужум қилишмоқда ва Ҳиндистонга қарши кайфиятлар асосида жамиятни бирлаштиришга эришмоқдалар", - деб ҳисоблайди у.
Сешанба куни тушдан кейин Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир вилоятидаги Паҳалгам шаҳри яқинида теракт содир этилди. Сайёҳлар гавжум бўлган Байсарон водийсида бир неча қуролли киши от миниб кетаётган сайёҳларга қарата ўт очди. Ҳужум учун масъулиятни Россияда тақиқланган "Лашкар-и Тайба" террор ташкилотига алоқадор "Қаршилик кўрсатиш фронти" деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олди. Ҳужум оқибатида 25 ҳиндистонлик ва бир Непал фуқароси ҳалок бўлди.