https://sputniknews.uz/20250424/shht-oliy-sud-kiberjinoyatchilik-kurash-49022428.html
ШҲТ олий судлари кибержиноятчиликка қарши курашишни ривожлантиришга келишиб олди
ШҲТ олий судлари кибержиноятчиликка қарши курашишни ривожлантиришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олий суди ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирманчи йиғилишида иштирок этди. 24.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-24T09:50+0500
2025-04-24T09:50+0500
2025-04-24T10:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
олий суд
суд
киберхавфсизлик
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/18/49028191_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c92b647fc583e2c168566eac49f0413b.jpg
TOШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар олий судлари кибержиноятчиликка қарши курашишда суд органлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирманчи йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтди. Иштирокчилар одил судловнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. Қайд этилишича, судлар фаолиятига сунъий интеллектни татбиқ этишга доир тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш зарур. Йиғилишда томонлар низоларни судгача ва суд жараёнида ҳал этишнинг муқобил усуллари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди, бу соҳада судларнинг ролини мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг айтишича, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини бузганлик учун қатъий жазо чораларини қўллаш зарур. Йиғилиш кун тартибидан зўравонлик ва терроризм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш мавзуси ҳам ўрин олди. Таъкидланишича, келгусида олий суд органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ишонч ва дўстликка асосланган алоқаларни янада ривожлантириш муҳим. Йиғилиш якуни бўйича қўшма баёнот имзоланди. ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирма биринчи йиғилиши 2026 йилда Эронда ўтказилишига келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20250228/sud-raqamlashtirish-48162143.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/18/49028191_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c7d2489463c86ae97aa63f120f258cd9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, хитой, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), олий суд, суд, киберхавфсизлик, болалар
сиёсат, ўзбекистон, хитой, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), олий суд, суд, киберхавфсизлик, болалар
ШҲТ олий судлари кибержиноятчиликка қарши курашишни ривожлантиришга келишиб олди
09:50 24.04.2025 (янгиланди: 10:34 24.04.2025) Ўзбекистон Олий суди ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирманчи йиғилишида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар олий судлари кибержиноятчиликка қарши курашишда суд органлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирманчи йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтди. Иштирокчилар одил судловнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
“Бугунги анжуманда киберхавфсизликка доир масалалар муҳокама қилинар экан, иштирокчилар бир овоздан бу борадаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, кибержиноятчиликка қарши курашишда суд органлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, судлар фаолиятига сунъий интеллектни татбиқ этишга доир тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш зарур.
Йиғилишда томонлар низоларни судгача ва суд жараёнида ҳал этишнинг муқобил усуллари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди, бу соҳада судларнинг ролини мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг айтишича, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини бузганлик учун қатъий жазо чораларини қўллаш зарур.
“ШҲТ минтақасида бола ҳуқуқлари ҳимоясига оид қонунчиликни такомиллаштириш, вояга етмаганлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни бошқариш, бу борадаги тажриба алмашинувини янада кенгайтириш, бола ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш доирасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда вояга етмаганлар учун соғлом ҳуқуқий муҳит яратишга келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Йиғилиш кун тартибидан зўравонлик ва терроризм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш мавзуси ҳам ўрин олди.
Таъкидланишича, келгусида олий суд органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ишонч ва дўстликка асосланган алоқаларни янада ривожлантириш муҳим.
Йиғилиш якуни бўйича қўшма баёнот имзоланди. ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирма биринчи йиғилиши 2026 йилда Эронда ўтказилишига келишиб олинди.