https://sputniknews.uz/20250424/ozbekiston-reniy-metall-ishlab-chiqarish-49026729.html
Ўзбекистон рений металлини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Ўзбекистон рений металлини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Sputnik Ўзбекистон
ОКМК: энди йилига 3 тонна рений ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 24.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-24T15:13+0500
2025-04-24T15:13+0500
2025-04-24T15:13+0500
жамият
ўзбекистон
олмалиқ кмк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/18/49025621_0:121:1280:841_1920x0_80_0_0_5618eeb6267224a58c35ac8a71f5a889.jpg
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда рений металли саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, дея хабар берди Олмалиқ кон-металлургия комбинати матбуот хизмати.Айтилишича, комбинат олимлари ва мутахассисларининг узоқ йиллик изланишлари натижасида 2021 йилда рений металли 99,9% соф ҳолда олинган эди. Мазкур нодир металл Мис эритиш заводида тайёрланадиган перренат аммонийдан олиниб, жараён водород тиклаш усули билан амалга оширилди.Комбинат бизнес режасига кўра, 2025 йилда ушбу маҳсулотни саноат миқёсида ишлаб чиқариш режалаштирилган.Ҳозирда Ўзбекистон технологик металлар комбинатида ренийни ишлаб чиқариш бўйича участка ташкил этилди ва хориждан замонавий технологик ускуналари ўрнатилди.Маълумот учун, рений Менделеев даврий жадвалида 75-ўринни эгаллаб, ўзига хос ноёб физик-кимёвий хоссаларга эга ва кўплаб соҳаларда қўлланилади.Энг зич ва қаттиқ металлардан бири бўлган ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида катализатор тайёрлашда асосий компонент ҳисобланади. Авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилиб, бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради. Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларидаги махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади. Заргарликда эса ушбу нодир металлдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.Жаҳон бозорида талаб юқори бўлган рений металининг бугунги кунда ўртача нархи қарийб 2000 (1 кг) долларни ташкил этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/18/49025621_0:1:1280:961_1920x0_80_0_0_f6763b79ee0847fe6ba4527c24fc0d2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, олмалиқ кмк
жамият, ўзбекистон, олмалиқ кмк
Ўзбекистон рений металлини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
ОКМК: энди йилига 3 тонна рений ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда рений металли саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, дея хабар берди Олмалиқ кон-металлургия комбинати
матбуот хизмати. Айтилишича, комбинат олимлари ва мутахассисларининг узоқ йиллик изланишлари натижасида 2021 йилда рений металли 99,9% соф ҳолда олинган эди. Мазкур нодир металл Мис эритиш заводида тайёрланадиган перренат аммонийдан олиниб, жараён водород тиклаш усули билан амалга оширилди.
Комбинат бизнес режасига кўра, 2025 йилда ушбу маҳсулотни саноат миқёсида ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ҳозирда Ўзбекистон технологик металлар комбинатида ренийни ишлаб чиқариш бўйича участка ташкил этилди ва хориждан замонавий технологик ускуналари ўрнатилди.
“Рений хом ашёси Мис эритиш заводи ва маҳаллий саноат корхоналаридан келтирилмоқда. ОКМК томонидан энди йилига 3 тонна рений ишлаб чиқариш кўзда тутилган”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Маълумот учун, рений Менделеев даврий жадвалида 75-ўринни эгаллаб, ўзига хос ноёб физик-кимёвий хоссаларга эга ва кўплаб соҳаларда қўлланилади.
Энг зич ва қаттиқ металлардан бири бўлган ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида катализатор тайёрлашда асосий компонент ҳисобланади. Авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.
Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилиб, бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради. Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларидаги махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади. Заргарликда эса ушбу нодир металлдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.
Жаҳон бозорида талаб юқори бўлган рений металининг бугунги кунда ўртача нархи қарийб 2000 (1 кг) долларни ташкил этади.