Тошкент вилоятида йирик гольф комплекси қурилади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишГольф
Гольф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2025
Oбуна бўлиш
Голф комплексини қуриш бўйича Малайзия компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
TOШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Малайзия билан ҳамкорликда йирик гольф комплекси қуришни режалаштирмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Айтилишича, айни кунларда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Малайзияда бўлиб турибди.
“Улар бир қатор йирик ишбилармон доира вакиллари билан учрашмоқда. “The Mines Resort and Golf Club” компанияси билан ўтган музокараларда Тошкент вилоятида замонавий гольф клуби ва меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳаси борасида келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Ушбу йирик лойиҳа учун 100 гектар атрофида мақбул ер майдони ажратилиши, уни замонавий талаблар асосида курорт зонага айлантириш борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.
Лойиҳа учун таклиф этилган ҳудудлар: Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари.
Делегация аъзолари табиий шакарни қайта ишлаб ундан калориясиз гранулалар олиш лойиҳаси, шунингдек, вегетериан протеиндан гўшт ва тез тайёр бўлувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компания вакиллари билан ҳам мулоқотлар ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0