https://sputniknews.uz/20250422/ozbekiston-xorij-investitsiya-48986411.html
Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: Ўзбекистон 42 млрд долларга тенг инвестиция жалб этмоқчи
Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: Ўзбекистон 42 млрд долларга тенг инвестиция жалб этмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи ярим йиллик якуни билан 18 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда. 22.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-22T10:12+0500
2025-04-22T10:12+0500
2025-04-22T10:12+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/16/48986517_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c8597aa9623152eea4648554aa4e7152.jpg
TOШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон бу йил 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган инвестиция соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ҳамда навбатдаги асосий вазифалар бўйича ахборотда маълум қилинди. Қайд этилишича, шу йил биринчи чоракда 8 миллиард 700 миллион доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга ўсди. Бу маблағлар эвазига энергетика, металлургия, кимё, фармацевтика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, коммунал ва ижтимоий соҳаларда кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда қўшилган қиймат ва иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи ярим йиллик якуни билан 18 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда. Қайд этилишича, ҳозирги кунда дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир инвестор билан яқиндан ишлаб, хорижий сармоялар самарадорлигини ошириш зарур. Энг асосийси – янги инвестиция лойиҳаларини тезроқ ишга тушириб, саноат тармоқларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш ҳамда юқори даромадли иш ўринларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20250122/ozbekiston-markaziy-osiyo-mamlakatlar-investitsiya-47656771.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/16/48986517_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f5c71fbc9c0177c528f7716b0ccd6635.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, инвестиция
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, инвестиция
Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: Ўзбекистон 42 млрд долларга тенг инвестиция жалб этмоқчи
Биринчи ярим йиллик якуни билан 18 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда.
TOШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон бу йил 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган инвестиция соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ҳамда навбатдаги асосий вазифалар бўйича ахборотда
маълум қилинди. Қайд этилишича, шу йил биринчи чоракда 8 миллиард 700 миллион доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга ўсди.
Бу маблағлар эвазига энергетика, металлургия, кимё, фармацевтика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, коммунал ва ижтимоий соҳаларда кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда қўшилган қиймат ва иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Биринчи ярим йиллик якуни билан 18 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда.
“Умуман, 2025 йилда 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилиши, 81 та йирик, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир инвестор билан яқиндан ишлаб, хорижий сармоялар самарадорлигини ошириш зарур.
Энг асосийси – янги инвестиция лойиҳаларини тезроқ ишга тушириб, саноат тармоқларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш ҳамда юқори даромадли иш ўринларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.