Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январь-март ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 17,3 млрд долларга етди ва ўтган йилга нисбатан 1 371,0 млн долларга кўпайди.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 8 106,8 млн долларга (2024 йилнинг январь-март ойига нисбатан 24,4 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 9 194,8 млн долларга (2,3 фоизга камайди) тенг бўлди. Ҳисобот даврида – 1 087,9 млн доллар қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0