Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон олимлари Фарғона водийсида тадқиқот олиб боришмоқда

© пресс-служба хокимията Ферганской областиВ центре Язъяванского района Ферганы возведена 15-метровая часовая башня
В центре Язъяванского района Ферганы возведена 15-метровая часовая башня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2025
Oбуна бўлиш
“Этномаданий туризм: Фарғона мероси – 2025” халқаро экспедицияси ўтказилмоқда.
TOШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон олимлари “Этномаданий туризм: Фарғона мероси – 2025” халқаро экспедициясини ўтказмоқда, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Қайд этилишича, бу барча иштирокчилар учун ноёб лойиҳадир, чунки бундай фанлараро ва халқаро тадқиқотлар Ўзбекистонда сўнгги 35–40 йил ичида биринчи марта ўтказилмоқда. Экспедиция “Катта Олтой туркий мероси: тарих ва замонавийликда бирлик ва хилма-хиллик” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Олтой давлат университетининг “Буюк Олтой” Олтойшунослик ва туркология илмий-таълим маркази беш йилдан буён халқаро археологик ва этнографик экспедицияларни амалга ошириб келмоқда.
“Қозоғистон ва Қирғизистон олимлари билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Ўтган йили экспедициямизда Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-текшириш институти археологи илк бор иштирок этди. Бу йил Фарғона водийсидаги Халқаро археологик ва этнографик экспедиция ҳаммуаллифи бўлганимиздан мамнунмиз. Унда Марказимиз олимлари, археолог Сергей Грушин ва этнограф Иван Назаровлар иштирок этмоқда. Умид қиламизки, ушбу экспедиция илмий ҳамкорлик ва билим алмашиш учун янги имкониятлар очади”, — деди Олтой давлат университетининг “Катта Олтой” Олтойшунослик ва туркология илмий-таълим маркази раҳбари, профессор Юлия Лисенко.
Экспедициянинг мақсадлари хилма-хил ва кенг. Тадқиқотчилар туристик йўналишларни ишлаб чиқиш учун тарихий ва маданий меросни ўрганишга эътибор қаратишади. Асосий эътибор минтақанинг этник-маданий хусусиятларини қайд этишга қаратилган. Анъанавий ҳўжалик, маросимлар, уй-жой қурилиши, таом тайёрлаш ва халқ ҳунармандчилигини ўрганиш ишнинг муҳим жиҳатларидан иборат.
Ўзбекларнинг бошқа туркийзабон ва эронзабон халқлар билан этникмаданий хусусиятларини қиёсий ўрганиш ҳам тадқиқот гуруҳи фаолиятининг муҳим қисмига айланади.
“Маҳаллий ва ҳудудий музейларнинг археологик ва этнографик кўргазмалари ҳолати, уларда анъанавий маданиятнинг турли қирралари акс этишини таҳлил қиламиз. Бундан ташқари, туристик йўналишлар ва этнографик туризм бўйича таклифларни янада ривожлантириш учун тарихий-маданий мерос объектларини қайд этиш, овқатланиш маданияти ва ҳунармандчилик марказларини кўриб чиқишни режалаштирганмиз, — деди экспедиция раҳбарларидан бири Иван Назаров.
Халқаро экспедиция 30 апрелга қадар давом этади.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олтой давлат университетининг “Катта Олтой” Олтойшунослик ва туркология илмий-таълим маркази.
Янгиликлар лентаси
0