https://sputniknews.uz/20250421/saudiya-arabistoni-ozbek-til-madaniyat-markaz-48973347.html
Саудия Арабистонида ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши мумкин
Саудия Арабистонида ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони ТИВ Жидда бўлими директори билан учрашди. 21.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-21T11:22+0500
2025-04-21T11:22+0500
2025-04-21T13:36+0500
жамият
ўзбекистон
саудия арабистони
элчи
элчихона
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/15/48978799_0:322:3068:2048_1920x0_80_0_0_aa07684322f8097d611c8d560e4dde80.jpg
TOШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликда "Ўзбек тили ва маданияти" маркази очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори Фарид бин Саад аш-Шаҳрий билан учрашди. Қайд этилишича, учрашув аввалида Фарид бин Саад аш-Шаҳрий мамлакат бош консулини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Саудия ТИВ раҳбари томонидан имзоланган консуллик экзекватуранинг асл нусхасини тақдим этди. У, шунингдек, Саудия Арабистони ТИВ Жидда бўлими Ўзбекистон бош консулхонасини барча масалаларда қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-иқтисодий, сайёҳлик, илм-фан ва маданият соҳаларида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма, фестиваль ва конференциялар ҳақида ўзаро маълумотлар алмашиш ҳамда вакиллар иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/15/48978799_218:90:2829:2048_1920x0_80_0_0_1df756716be317974702a4b771333e62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, саудия арабистони, элчи, элчихона, ўзбек тили
жамият, ўзбекистон, саудия арабистони, элчи, элчихона, ўзбек тили
Саудия Арабистонида ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши мумкин
11:22 21.04.2025 (янгиланди: 13:36 21.04.2025) Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони ТИВ Жидда бўлими директори билан учрашди.
TOШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликда "Ўзбек тили ва маданияти" маркази очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори Фарид бин Саад аш-Шаҳрий билан учрашди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида Фарид бин Саад аш-Шаҳрий мамлакат бош консулини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Саудия ТИВ раҳбари томонидан имзоланган консуллик экзекватуранинг асл нусхасини тақдим этди.
У, шунингдек, Саудия Арабистони ТИВ Жидда бўлими Ўзбекистон бош консулхонасини барча масалаларда қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Томонлар Бош консулхона қошида "Ўзбек тили ва маданияти" марказини ташкил этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилдилар. Бундан ташқари, "Ҳаж-2025" мавсумини юқори даражада ташкил этиш, хусусан Ўзбекистондан келадиган бўлажак ҳожиларга муносиб шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-иқтисодий, сайёҳлик, илм-фан ва маданият соҳаларида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма, фестиваль ва конференциялар ҳақида ўзаро маълумотлар алмашиш ҳамда вакиллар иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.