Рим папаси Франциск вафот этди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВизит Папы Римского в Грузию
Визит Папы Римского в Грузию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2025
Oбуна бўлиш
Рим папаси 88 ёшда эди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Рим папаси Франциск вафот этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ватиканга таяниб хабар берди.
“Рим папаси Франциск вафот этди”, — дейилади хабарда.
Диндорлик, оила ва ҳаёт бўйича Дикастерия префекти кардинал Кевин Фарреллнинг аниқлик киритишича, понтификнинг ўлими эрталаб соат 7:35 да (маҳаллий вақт) қайд этилган.
“Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, мен муқаддас отамиз Франциск вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қилмоқдаман”, — деди Кевин Фаррелл.
Рим папаси 88 ёшда эди. Февраль ойи ўрталарида у бронхитни даволаш учун клиникага ётқизилган, кейин тестлар икки томонлама пневмония бошланганини аниқлаган. У беш ҳафта касалхонада ётди, тўрт марта нафас олиш инқирозини бошдан кечирди ва унинг ҳаёти икки марта хавф остида қолди.
Янгиликлар лентаси
0