Ўзбекистон ЯИМ қанчага ўсди — инфографика

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ЯИМ ўсиши 6,8 фоизни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон иқтисодиётнинг асосий тармоқларида барқарор ўсиш суръатларини намойиш этди. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 6,8 фоизни ташкил этди ва бу мамлакат иқтисодиётидаги ижобий динамикани акс эттирди.
2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати қуйидагича:
ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %;
саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %;
қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 110,8 %;
чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,5 %;
бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,6 %;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,8 %;
ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 108,6 %;
экспортнинг ўсиш суръати – 124,4 %;
импортнинг ўсиш суръати – 97,7 %;
фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (2025 йил 1 апрель ҳолатига) – 442 402 та;
транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 102 %;
транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 104,3 % ;
аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 109,8 %;
доимий аҳоли сони (2025 йил 1 апрель ҳолатига) – 37,7 млн киши.
Янгиликлар лентаси
0