Анқарада Аҳмад ал-Фарғонийнинг бюсти ўрнатилди
© Министерство культуры Республики УзбекистанОбраз великого ученого Ахмеда Аль-Фергани увековечено в Анкаре

© Министерство культуры Республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон маданият вазирлиги вакиллари Ал-Фарғоний бюстининг очилиш маросимида иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Анқара шаҳрида олим, илм-фан ва маърифат рамзига айланган Аҳмад Ал-Фарғоний бюстининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги.
Маросимда турли давлатлардан делегация аъзолари ҳамда Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Қайд этилишича, ушбу тадбир Ўзбекистон ва халқаро туркий маданият ташкилоти – Турксой саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилди.
© Министерство культуры Республики УзбекистанОбраз великого ученого Ахмеда Аль-Фергани увековечено в Анкаре

Образ великого ученого Ахмеда Аль-Фергани увековечено в Анкаре
© Министерство культуры Республики Узбекистан
“Бугун буюк алломанинг бюсти Туркия пойтахти — Анқара шаҳрида очилаётгани катта рамзий маънога эга. Чунки Ўзбекистон ва Туркия халқлари нафақат тарихан, балки қалбан ҳам яқиндирлар. Шу ўринда, мазкур бюстнинг ўрнатилиши муносабати билан Туркия Республикаси Ҳукуматига, турк халқига Маданият вазирлиги номидан чуқур миннатдорлик билдираман" — деди Авазхон Таджиханов.
“Дунё” ААга кўра, ТУРКСОЙ бош котиби ўринбосари Сайид Юсуф Аҳмад ал-Фарғонийнинг астрономия, география ва математика соҳаларидаги кашфиётлари жаҳон илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига алоҳида тўхталди.
"Туркий давлатлар ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида ушбу бюстни ўрнатиш ташаббуси юксак эътирофга лойиқ", — деди у.
Маълумот учун, буюк астроном, математик ва географ ал-Фарғоний 797-865 йилларда яшаб ижод қилган. Европада Ал-Фраганус номи билан шуҳрат қозонган. Олим астрономия, математика ва география фанларига оид кўплаб илмий асарлар ёзиб қолдирган. У Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва ўрнини аниқлаш, янгича зиж (астрономик жадвал) яратиш ишларига раҳбарлик қилган. Фарғоний “Миқёси Нил”, яъни сув сатҳини ўлчайдиган асбоб яратган.