Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Украинага бир неча кун вақт берди

© AP Photo / Mark SchiefelbeinГосударственный секретарь США Марко Рубио
Государственный секретарь США Марко Рубио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2025
Oбуна бўлиш
АҚШ Украинага узоқ вақтдан бери ёрдам бериб келмоқда, энди биз бошқа нарсага эътибор қаратишимиз керак - Рубио.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Агар вазият ўзгармаса, АҚШ бир неча кун ичида Россия ва Украина ўртасида тинчликка эришиш бўйича воситачиликдан воз кечади, деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио Парижда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.

"Биз жуда тез аниқлашимиз керак, мен бир неча кунлик масала ҳақида гапиряпман. Бу кейинги бир неча ҳафта ичида амалга оширилиши мумкинми ёки йўқми. Ҳа бўлса, биз иштирок этамиз. Агар йўқ бўлса, бизда бошқа устувор вазифалар бор ", - деди у.

Бироқ Рубионинг айтишича, Трамп тинчлик келишувидан манфаатдор. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар 3 йил давомида Украинани қўллаб-қувватлаган, миллиардлаб доллар маблағ сарфлаган, аммо ҳозир вазият эътиборни бошқа нарсага қаратиш керак бўлган нуқтага етган.
Бундан ташқари Рубио қуйидагиларни таъкидлади:
Парижда Украина вакиллари билан музокаралар ижобий бўлди;
АҚШ келаси ҳафта Киевдан жавоб олишга умид қилмоқда;
Вашингтон ҳали Украина учун хавфсизлик кафолатларини очиқ муҳокама қилишга тайёр эмас;
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялари бўйича музокараларда иштирок этиши керак.
Пайшанба куни Парижда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Украина вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Давлат котиби Марко Рубио ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга уларнинг натижалари ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, алоқалар Вашингтон ва Москва ўртасида ўтказилган маслаҳатлашувлар мавзулари, жумладан, президент Владимир Путин ва Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасидаги яқинда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган суҳбатига мувофиқ амалга оширилган.
18 март куни Владимир Путин ва Доналд Трамп орасида Украинада тинчлик ўрнатиш масаласида бўлиб ўтган телефон суҳбатида, президентлар 30 кун давомида энергетика объектларига зарба бермасликка келишиб олишган эди. Аммо ўтган ой давомида Киев Россиянинг энергетика объектларига 80дан ортиқ зарба берди. Суджадаги газ ўлчаш станцияси бутунлай йўқ қилинди. Краснодардаги “Турк оқими” газ қувуни таъминловчи иншоотларга ҳам жиддий зарар етказилди.
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киев ҳали ҳам Россия билан музокараларни тақиқлайди — Песков
Янгиликлар лентаси
0