Ўзбекистон хорижлик талабалар учун “талаба визаси”ни жорий этмоқчи

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2025
Oбуна бўлиш
Андижонда Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий этилади. Бу ҳақда Андижон вилоятида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳозир наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқимоқда.
“Ҳозир 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини ҳисобга олиб, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади”, — дейилади хабарда.
Умуман, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Ҳиндистондан келиб ўқимоқчи бўлганлар ҳисобига, вилоятда тиббий таълим экспортини йилига 20 миллион доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди.

"Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди", — дея таъкидланган хабарда.

Айтилишича, шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган.
“Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди. Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда.
“Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Қуйидагилар маълум қилинди:
"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.
Андижондаги ГЭСлар қуриш лойиҳаларига 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.
Андижон сув таъминоти корхонаси ҳудудида 18 мегаваттли қуёш панеллари ва 98 та энергия тежамкор насослар ўрнатилади.
Хонободдан ўтувчи Қорадарё устидаги 150 метрли кўприкни реконструкция қилиш дастури тасдиқланади ва 25 миллиард сўм ажратилади.
Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун 56 километрлик ҳалқа йўли қурилади.
Андижондаги 400 дан зиёд маҳаллада аҳолига туну кун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт пунктлари ташкил қилинди.
Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.
“Президентимиз бу тажрибани маъқуллаб, мутасаддиларга бу йил ушбу тизимни қолган вилоятлардаги камида 100 тадан маҳаллада йўлга қўйишга топшириқ берди”, — дейилган хабарда.
Молодая бизнес-команда работает в процессе встречи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2025
Андижон вилоятида 5,7 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Янгиликлар лентаси
0