Депутатлар Бахтиёр Саидовга парламент сўрови юборишди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТашқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2025
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлигига юборилган сўровдан 3 та масала жой олган.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлигига парламент сўрови юборилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Айтилишича, қуйи палатанинг ялпи мажлисда Ташқи ишлар вазирига парламент сўрови юборилди.

“Бугун ялпи мажлисда яна бир муҳим масала юзасидан қарор қабул қилинди. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга Парламент сўрови юборилди”, — деб ёзаган Раҳимжон Ҳакимов.

Сўровда қуйидаги асосий 3 та масала қўйилди:
консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон консуллик муассасаларининг хорижий мамлакатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда 2020 – 2024 йиллар давомида фаолиятида юз берган ўзгаришлар тўғрисида;
консуллик муассасалари томонидан хизматлар кўрсатиш тартибини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар;
хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, вазирлик хориждаги Ўзбекистон фуқароларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, доимо ҳимоя қилиб келган ва бу фаолияти устувор бўлиб қолади.
“Мазкур йўналишда мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан бевосита алоқалар ўрнатган. Ҳар бир ҳолат атрофлича ўрганилиб, фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилади. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойлик брифинглари орқали амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб келмоқда”, — дейилади вазирликнинг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, ушбу соҳадаги барча мурожаат ва сўровларга вазирлик томонидан ўз вақтида жавоблар тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0