https://sputniknews.uz/20250416/atto-karta-qozogiston-qirgiziston-48904371.html
АТТО карталаридан Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади
АТТО карталаридан Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар тез орада АТТО транспорт карталаридан Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига АТТО асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Тимур Азадов маълум қилди.
2025-04-16T12:08+0500
2025-04-16T12:08+0500
2025-04-16T16:52+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/10/48906749_0:77:1489:915_1920x0_80_0_0_8a12eb74e9fbd3a0f5cf4dfaf6529c48.jpg
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонликлар тез орада АТТО транспорт карталаридан Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига АТТО асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Тимур Азадов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қулайлик Ўзбекистонга келган қирғизистонликлар учун ҳам яратилади. Энди Ўзбекистоннинг ATTO карталаридан Қирғизистонда фойдаланиш мумкин бўладиБундан ташқари, Туркия, БАА ва Саудия Арабистонида ҳамкорликни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Маълумот учун, АТТО Марказий Осиёдаги энг йирик микротўлов операторларидан бири. У беш йил ичида 1,25 миллиарддан ортиқ транзакцияларни амалга оширди. Бугунги кунда 13 та ҳудуд АТТО тизимига уланган, 2 миллиондан ортиқ транспорт карталари чиқарилган, 1,3 миллион фойдаланувчи турли хизматлар учун тўловни амалга ошириш учун АТТОни танлаган.
https://sputniknews.uz/20250110/naqdsiz-tolov-47506154.html
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/10/48906749_83:0:1407:993_1920x0_80_0_0_1a928e2ca9a2361a62209e3add5c546f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон атто транспорт карта қозоғистон қирғизистон атто асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори тимур азадов
ўзбекистон атто транспорт карта қозоғистон қирғизистон атто асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори тимур азадов
АТТО карталаридан Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади
12:08 16.04.2025 (янгиланди: 16:52 16.04.2025) Эксклюзив
АТТО: ушбу қулайлик Ўзбекистонга келган қирғизистонликлар учун ҳам яратилади.
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонликлар тез орада АТТО транспорт карталаридан Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбирига АТТО асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Тимур Азадов маълум қилди.
“Биз технологик ҳамкоримиз билан биргаликда жамоат транспорти операторлари ўртасида "Global Payment Network" лойиҳасини ишга туширдик. Ушбу лойиҳа доирасида АТТО Қирғизистон ва Қозоғистон транспорт операторлари билан ўзаро интеграция бўйича фаол иш олиб бормоқда. Умид қиламизки, яқин келажакда АТТО транспорт карталари фойдаланувчилари ушбу мамлакатларнинг жамоат транспортида тўлов қилишлари мумкин бўлади”, — деди Тимур Азадов.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қулайлик Ўзбекистонга келган қирғизистонликлар учун ҳам яратилади.
“Биз ўзаро интеграцияга умид қиламиз – Қирғизистон операторининг Бишкекда жойлашган транспорт карталаридан фойдаланувчилар Ўзбекистонда ўз карталаридан тўловлар учун фойдаланишлари мумкин бўлади”, — дея қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, Туркия, БАА ва Саудия Арабистонида ҳамкорликни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, АТТО Марказий Осиёдаги энг йирик микротўлов операторларидан бири. У беш йил ичида 1,25 миллиарддан ортиқ транзакцияларни амалга оширди. Бугунги кунда 13 та ҳудуд АТТО тизимига уланган, 2 миллиондан ортиқ транспорт карталари чиқарилган, 1,3 миллион фойдаланувчи турли хизматлар учун тўловни амалга ошириш учун АТТОни танлаган.