https://sputniknews.uz/20250415/toshkent-tarix-muzey-galaba-oqish-48898221.html
Тошкент музейида “Ғалаба ўқишлари” бўлиб ўтди
Тошкент музейида “Ғалаба ўқишлари” бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланди. Лойиҳа ёшларга ҳарбийлар ва оддий фуқароларнинг жасоратлари ҳақида ҳикоя қилади. 15.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-15T17:20+0500
2025-04-15T17:20+0500
2025-04-28T11:53+0500
жамият
ўзбекистон
россия
ғалаба
музей
улуғ ватан уруши
ғалаба байрами
ғалабанинг 80 йиллиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/10/48905705_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_18795f3cca0a26e9642336c2398a7978.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали - Тошкент музейида Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Ғалаба ўқишлари” бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Лойиҳа ёшларга ҳарбийлар ва оддий фуқароларнинг жасоратлари ҳақида ҳикоя қилади. Иштирокчиларга олмалиқлик, Россия Федерацияси халқ артисти Дмитрий Харатян, шунингдек, Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари – Мансур Тошматов, Афзал Рафиқов, Анастасия Пенкова, Феруза Халдаровалар ижросидаги чиқишлар намойиш этилди.Муҳокама Ўзбекистоннинг умумий ғалабага қўшган ҳиссасига қаратилди: 2 миллионга яқин киши фронтга кетди, фабрикалар, илмий муассасалар, ижодий уюшмалар ишлади. Уруш йилларида эвакуация қилинган минглаб одамлар Тошкентда очлик ва ўлимдан нажот топишди.Расул Гамзатов, Булат Окуджава, Роберт Рождественский, Илья Эренбург, Шароф Рашидов, Ғафур Ғулом ва бошқа муаллифларнинг асарлари ижро этилди. “Ғалаба ўқишлари” – Улуғ Ватан уруши йилларида аскарлар ва оддий фуқароларнинг буюк жасоратлари ҳақида ҳикоя қилувчи кенг кўламли лойиҳа, халқаро адабий-мусиқий тадбир. Совет Иттифоқи халқларининг айнан мана шу бирлиги инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушлардан бирида Ғалабага эришиш имконини берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/10/48905705_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_75c5a81627a4f91e8b5473963d5f3a43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, ғалаба, музей, улуғ ватан уруши, ғалаба байрами, ғалабанинг 80 йиллиги
жамият, ўзбекистон, россия, ғалаба, музей, улуғ ватан уруши, ғалаба байрами, ғалабанинг 80 йиллиги
Тошкент музейида “Ғалаба ўқишлари” бўлиб ўтди
17:20 15.04.2025 (янгиланди: 11:53 28.04.2025) Эксклюзив
Тадбир Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланди. Лойиҳа ёшларга ҳарбийлар ва оддий фуқароларнинг жасоратлари ҳақида ҳикоя қилади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали - Тошкент музейида Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Ғалаба ўқишлари” бўлиб ўтди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Лойиҳа ёшларга ҳарбийлар ва оддий фуқароларнинг жасоратлари ҳақида ҳикоя қилади. Иштирокчиларга олмалиқлик, Россия Федерацияси халқ артисти Дмитрий Харатян, шунингдек, Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари – Мансур Тошматов, Афзал Рафиқов, Анастасия Пенкова, Феруза Халдаровалар ижросидаги чиқишлар намойиш этилди.
Муҳокама Ўзбекистоннинг умумий ғалабага қўшган ҳиссасига қаратилди: 2 миллионга яқин киши фронтга кетди, фабрикалар, илмий муассасалар, ижодий уюшмалар ишлади. Уруш йилларида эвакуация қилинган минглаб одамлар Тошкентда очлик ва ўлимдан нажот топишди.
Расул Гамзатов, Булат Окуджава, Роберт Рождественский, Илья Эренбург, Шароф Рашидов, Ғафур Ғулом ва бошқа муаллифларнинг асарлари ижро этилди.
“Ғалаба ўқишлари” – Улуғ Ватан уруши йилларида аскарлар ва оддий фуқароларнинг буюк жасоратлари ҳақида ҳикоя қилувчи кенг кўламли лойиҳа, халқаро адабий-мусиқий тадбир. Совет Иттифоқи халқларининг айнан мана шу бирлиги инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушлардан бирида Ғалабага эришиш имконини берди.