“Ғалабани қизимга бағишлайман”: боксчи Шаҳрам Ғиёсов рақибини нокаутга учратди

© Sputnik / Рамиз БахтияровБоксёр Шахрам Гиясов
Боксёр Шахрам Гиясов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2025
Oбуна бўлиш
Ғиёсов проф боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов 12 апрель куни Атлантик-Ситида бўлиб ўтган бокс оқшомида аргентиналик Франко Максимилиано Окампони нокаутга учратди, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Шаҳрам Ғиёсов 4-раунд якунида рақибини нокаутга учратди ва устунликни давом эттирди ва танага аниқ зарба бериш билан жангни якунлади.
Ғиёсов ғалаба қозонди ва WBA йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун мажбурий даъвогар сифатидаги ўрнини сақлаб қолди. Шундай қилиб, у проф боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди.
Ғиёсов бу ғалабани бир ой олдин оламдан ўтган икки ёшли қизига бағишлаганини айтди.
“Мен учун жуда қийин бўлди. Бу жуда оғир машғулот лагери бўлди, чунки қизимни йўқотдим. У мени кўриб турибди. Ҳозир менга қараб, мен учун дуо қилмоқда. Мен уни яхши кураман. Бу менинг қизим учун. Мен унга жаҳон чемпиони бўламан деб ваъда бергандим. У менга ишонади. Мен буни биламан. Менга имконият беринг. Мен буни қиламан", — дея фикр билдирди Ғиёсов.
Эндиликда ўзбекистонлик боксчи Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомининг асосий жангида IBF чемпиони Жейрон Эннис ва WBA чемпиони Эймантас Станионис ўртасидаги бирлаштирувчи жанг ғолибига қарши тўқнаш келади.
Маълумот учун, шу йилнинг март ойида Ғиёсовнинг 2 ёшли қизи вафот этганди.

Янгиликлар лентаси
0