https://sputniknews.uz/20250411/xitoy-evropaga-xalqaro-savdoni-birgalikda-himoya-qilishni-taklif-qildi-48831632.html
Хитой Европага халқаро савдони биргаликда ҳимоя қилишни таклиф қилди
Хитой Европага халқаро савдони биргаликда ҳимоя қилишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Божлар урушида ғолиблар бўлмайди, бутун дунёга қарши чиқиш ўзингизни изоляция қилиш демакдир - Си Цзиньпин. 11.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-11T13:48+0500
2025-04-11T13:48+0500
2025-04-11T15:46+0500
ақш
ақш президенти
хитой
европа иттифоқи
дунё янгиликлари
дунёда
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0b/48835587_0:157:3080:1890_1920x0_80_0_0_5cd8488fde6a218047a42e6ea0d0a8ff.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Пекин ва Брюссел нафақат ўз манфаатларини, балки халқаро қоидаларни ҳам ҳимоя қилиш учун бир томонлама безориликка қарши туриши керак, деди Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра.Хитой раҳбари, шунингдек, халқаро тартибни ҳимоя қилишга чақирди.Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳеч қачон бошқаларнинг шафқатига таянмаган ва асоссиз босимдан қўрқмаган. Ташқи муҳитдаги ўзгаришлардан қатъи назар, Пекин ўзига ишонган, қатъиятли ва ўз ишига эътиборини қаратган бўлиб қолади.Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп дунёнинг 186 та давлатига қарши импорт божлар жорий этилишини эълон қилди. Хитойга нисбатан божлар 34 фоиз бож киритилди, амалдаги божлар билан уларнинг жами миқдори 54%га етди. Бунга жавобан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Американинг барча товарларига 34 фоизлик қўшимча божлар жорий қилди.Шундан сўнг АҚШ тарифларни 104 фоизгача оширди, Пекин бунга жавобан 84 фоизлик қўшимча тариф ставкаси билан жавоб берди. Кейин Трамп Хитойга нисбатан божларни аввалига 125 фоизга, тез орада эса 145 фоизга оширди. 11 апрел куни Хитой АҚШга қарши божларни 125 %га кўтарганини эълон қилди.Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лин Цзяннинг таъкидлашича, тариф урушида ғолиблар йўқ. Пекин жанг қилишни хоҳламайди, лекин жангдан ҳам қўрқмайди.
https://sputniknews.uz/20250409/xitoy-markaziy-banki-dollar-xaridi-48797101.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0b/48835587_175:0:2906:2048_1920x0_80_0_0_d1374c0e043ce5279a18200750e68756.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, ақш президенти, хитой, европа иттифоқи, дунё янгиликлари, дунёда, иқтисод
ақш, ақш президенти, хитой, европа иттифоқи, дунё янгиликлари, дунёда, иқтисод
Хитой Европага халқаро савдони биргаликда ҳимоя қилишни таклиф қилди
13:48 11.04.2025 (янгиланди: 15:46 11.04.2025) Божлар урушида ғолиблар бўлмайди, бутун дунёга қарши чиқиш ўзингизни изоляция қилиш демакдир - Си Цзиньпин.
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Пекин ва Брюссел нафақат ўз манфаатларини, балки халқаро қоидаларни ҳам ҳимоя қилиш учун бир томонлама безориликка қарши туриши керак, деди Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра.
“Хитой ва Европа Иттифоқи ўз халқаро мажбуриятларини бажариши, иқтисодий глобаллашув тенденциясини биргаликда қўллаб-қувватлаши ва халқаро савдо муҳитини ҳимоя қилиши керак”, - деди у Пекинда Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувда.
Хитой раҳбари, шунингдек, халқаро тартибни ҳимоя қилишга чақирди.
"Божлар урушида ғолиблар бўлмайди, бутун дунёга қарши чиқиш ўзингизни изоляция қилиш демакдир", - деб тушунтирди Си Цзиньпин.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳеч қачон бошқаларнинг шафқатига таянмаган ва асоссиз босимдан қўрқмаган. Ташқи муҳитдаги ўзгаришлардан қатъи назар, Пекин ўзига ишонган, қатъиятли ва ўз ишига эътиборини қаратган бўлиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп дунёнинг 186 та давлатига қарши импорт божлар жорий этилишини эълон қилди. Хитойга нисбатан божлар 34 фоиз бож киритилди, амалдаги божлар билан уларнинг жами миқдори 54%га етди. Бунга жавобан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Американинг барча товарларига 34 фоизлик қўшимча божлар жорий қилди.
Шундан сўнг АҚШ тарифларни 104 фоизгача оширди, Пекин бунга жавобан 84 фоизлик қўшимча тариф ставкаси билан жавоб берди. Кейин Трамп Хитойга нисбатан божларни аввалига 125 фоизга, тез орада эса 145 фоизга оширди. 11 апрел куни Хитой АҚШга қарши божларни 125 %га кўтарганини эълон қилди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лин Цзяннинг таъкидлашича, тариф урушида ғолиблар йўқ. Пекин жанг қилишни хоҳламайди, лекин жангдан ҳам қўрқмайди.