https://sputniknews.uz/20250411/nukusda-igor-savitskiy-olami-ashyolar-figuralar-maskanlar-korgazmasi-ochildi-48782357.html
Нукусда Игорь Савицкийга бағишланган кўргазма очилди — видео
Нукусда Игорь Савицкийга бағишланган кўргазма очилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон бош музейининг янги кўргазмасида 350 та асар тақдим этилган бўлиб, улардан 180 таси бадиий – рангтасвир ва графика, қолганлари эса амалий... 11.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-11T15:58+0500
2025-04-11T15:58+0500
2025-04-11T15:59+0500
ўзбекистон
қорақалпоғистон
нукус
нукусдаги музей
савицкий номидаги музей
музей
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0b/48836627_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_3d410757c4057e74e7d9619ee21b42a8.jpg
Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Орол маданияти саммити доирасида И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида янги кўргазма очилди. У “Игорь Савицкий олами: ашёлар, фигуралар, масканлар” деб номланади ва музей асосчиси таваллудининг 110 йиллигига бағишланади.Кўргазма доирасида намойиш этилаётган асарларнинг илмий каталоги чоп этилди. Кўргазмада кўплаб рус авангард рассомларининг расмлари намойиш этилади.Кўргазма Ўзбекистон маданият ва санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.Батафсил Sputnik видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0b/48836627_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_8c1dc7d99ae73bf6038e8ee9c7077c95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, қорақалпоғистон, нукус, нукусдаги музей, савицкий номидаги музей, музей, видео
ўзбекистон, қорақалпоғистон, нукус, нукусдаги музей, савицкий номидаги музей, музей, видео
Нукусда Игорь Савицкийга бағишланган кўргазма очилди — видео
15:58 11.04.2025 (янгиланди: 15:59 11.04.2025) Эксклюзив
Қорақалпоғистон бош музейининг янги кўргазмасида 350 та асар тақдим этилган бўлиб, улардан 180 таси бадиий – рангтасвир ва графика, қолганлари эса амалий санъат объектлари ҳамда археологик топилмалар.
Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Орол маданияти саммити доирасида И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида янги кўргазма очилди. У “Игорь Савицкий олами: ашёлар, фигуралар, масканлар” деб номланади ва музей асосчиси таваллудининг 110 йиллигига бағишланади.
“Ушбу кўргазмада 350 та асар тақдим этилган бўлиб, улардан 180 таси бадиий – рангтасвир ва графика, қолганлари эса амалий санъат объектлари ҳамда археологик топилмалар. Бу ерда Александр Волков, Ўрол Тансиқбоев, Оганес Тативасян, Виктор Уфимцев, Александр Николаев ва бошқа рассомларнинг асарлари тақдим этилган. Кўргазма доирасида француз ва маҳаллий мутахассислар томонидан 40 тадан ортиқ асар реставрация қилинди”, — дея таъкидлади Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги Музейларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Бобур Саёмов.
Кўргазма доирасида намойиш этилаётган асарларнинг илмий каталоги чоп этилди. Кўргазмада кўплаб рус авангард рассомларининг расмлари намойиш этилади.
"Бизнинг музей рус авангард ва пост-авангардининг аҳамияти ва миқдори бўйича Россия музейидан кейин иккинчи ўринда туради. Бу ерда номлари Россияда ҳам маълум бўлмаган кўплаб рассомлар намойиш этилган. Игор Савицкий туфайли бу асарлар ва кўплаб россиялик рассомларнинг номлари сақланиб қолинди", - деди И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори Гулбаҳор Изентаева.
Кўргазма Ўзбекистон маданият ва санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.
Батафсил Sputnik видеосида.