https://sputniknews.uz/20250411/moskva-evroosiyo-ananaviy-qadriyatlar-hududi-48831119.html
Москвада “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро форуми бўлиб ўтди
Москвада “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро форуми бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Мулоқотга ҳукумат вакиллари, вазирлар, бизнес, таълим, маданият, медиа, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, 600 дан ортиқ экспертлар таклиф этилган. Уларнинг ярми хорижий давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Озарбайжон, Абхазия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Сербия ва бошқа давлатлар вакилларидир.
2025-04-11T12:45+0500
2025-04-11T12:45+0500
2025-04-11T13:01+0500
россия
москва
форум
мдҳ
брикс (brics)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48821701_0:219:2730:1755_1920x0_80_0_0_9ade22243927e9f7c7a46d07869edb96.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Москвада “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро жамоатчилик ва бизнес форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Форумнинг мақсади ЕОИИ мамлакатлари учун ягона Евроосиё платформасини яратиш режасини ишлаб чиқиш ва Евроосиё халқларининг миллий ўзига хослиги, маданий коди ва анъанавий қадриятларини сақлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.Дастурда “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” панел сессияси ва турли мавзулар бўйича олтита эксперт сессияси мавжуд.Муҳокамаларда жамоат дипломатияси ва интеграциянинг самарали воситаларидан бири сифатида кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.Россия Давлат думасининг Ёшлар сиёсати қўмитаси раиси, Добро.рф уюшмаси кенгаши раиси Артём Метелев МДҲ ва БРИКС мамлакатлари нотижорат ташкилотлари халқаро ассоциацияси ташкил этилишини эълон қилди.У кўнгиллилик ва фуқаролик ташаббуслари соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун мўлжалланган.Шунингдек, у турли мамлакатлардан нотижорат ташкилотлари ва кўнгиллиларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.Маълумот учун: “Евроосиё” АНТ ўтган йилнинг апрель ойида иш бошлаган. Ташкилот шу вақт ичида 20 мингдан ортиқ турли касб, миллат ва маданият вакилларини бирлаштириб, анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш, тарихий ҳақиқатни мустаҳкамлаш ва Евроосиё ҳамдўстлигини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни ҳам амалга оширди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48821701_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_7f6a26846814df832c3ffce43af59456.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва “евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро форум
москва “евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро форум
Москвада “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро форуми бўлиб ўтди
12:45 11.04.2025 (янгиланди: 13:01 11.04.2025) Эксклюзив
Форумнинг мақсади ЕОИИ мамлакатлари учун ягона Евроосиё платформасини яратиш режасини ишлаб чиқиш ва Евроосиё халқларининг миллий ўзига хослиги, маданий коди ва анъанавий қадриятларини сақлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Москвада “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” халқаро жамоатчилик ва бизнес форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мулоқотга ҳукумат вакиллари, вазирлар, бизнес, таълим, маданият, медиа, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, 600 нафардан ортиқ экспертлар таклиф этилган. Уларнинг ярми хорижий давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Озарбайжон, Абхазия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Сербия ва бошқа давлатлар вакилларидир.
Форумнинг мақсади ЕОИИ мамлакатлари учун ягона Евроосиё платформасини яратиш режасини ишлаб чиқиш ва Евроосиё халқларининг миллий ўзига хослиги, маданий коди ва анъанавий қадриятларини сақлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Дастурда “Евроосиё – анъанавий қадриятлар ҳудуди” панел сессияси ва турли мавзулар бўйича олтита эксперт сессияси мавжуд.
Муҳокамаларда жамоат дипломатияси ва интеграциянинг самарали воситаларидан бири сифатида кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.
Россия Давлат думасининг Ёшлар сиёсати қўмитаси раиси, Добро.рф уюшмаси кенгаши раиси Артём Метелев МДҲ ва БРИКС мамлакатлари нотижорат ташкилотлари халқаро ассоциацияси ташкил этилишини эълон қилди.
У кўнгиллилик ва фуқаролик ташаббуслари соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун мўлжалланган.
“Биз онлайн курслар, билимлар базаси ва қўшма ташаббуслар бўладиган ўзаро ҳамкорлик учун рақамли майдонни лойиҳалаштирмоқдамиз. Йил охирига келиб бизнинг маҳсулотимиз инглиз тилида сотувга чиқарилади — бу халқаро ҳамкорликка йўл очади”, - деди Метелев “Халқаро ҳамкорликда нотижорат секторининг роли: тажриба, муаммолар, истиқболлар” сессиясида.
Шунингдек, у турли мамлакатлардан нотижорат ташкилотлари ва кўнгиллиларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Маълумот учун: “Евроосиё” АНТ ўтган йилнинг апрель ойида иш бошлаган. Ташкилот шу вақт ичида 20 мингдан ортиқ турли касб, миллат ва маданият вакилларини бирлаштириб, анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш, тарихий ҳақиқатни мустаҳкамлаш ва Евроосиё ҳамдўстлигини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни ҳам амалга оширди.