Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Курск вилоятидаги Гуево қишлоғини озод қилди

Oбуна бўлиш
Март бошида Россия армияси Курск вилоятида кенг кўламли ҳужум бошлаганди.
ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Россия ҳарбийлари Курск вилоятида Гуевони озод қилди ва қишлоқ марказида байроқ ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари томонидан ҳужумкор хатти-ҳаракатлар давомида Курск вилоятининг Гуево аҳоли пункти озод қилинди”, - дейилган хабарда.
Март бошида Россия армияси Курск вилоятида кенг кўламли ҳужум бошлади ва 30 тадан зиёд қишлоқни, жумладан, Суджа шаҳрини озод қилди.
Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов президент Владимир Путинга душман аскарлари ўраб олингани ва уларни йўқ қилиш операцияси олиб борилаётганини ҳақида маълумот берди. Россия қўшинлари Суми вилояти чегарасига чиққан.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина армияси Курск вилоятидаги жанглар давомида 72 мингдан зиёд аскари, 404 та танки ва бошқа техникаларидан айрилган.
Сгоревший бронеавтомобиль и танк ВСУ M1 Arbrams в Суджанском районе Курской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина армияси Курск вилоятида НАТОнинг 2,7 млрд долларлик техникасини йўқотди
Янгиликлар лентаси
0