Маданият, санъат, дизайн ва илм-фан Оролбўйи минтақасига қандай ёрдам беради

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Нукусда икки кун давомида минтақавий ва халқаро экспертлар Оролбўйи минтақасини ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартириш бўйича ечимлар таклиф қилди.
Нукус шаҳрида Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида биринчи Орол маданият саммити бўлиб ўтди. Тадбир дунёнинг турли давлатларидан 50 тадан зиёд маърузачини бирлаштирди.
Тадбирни Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева очиб берди. У Оролбўйи минтақасининг маданияти ва ўзига хослигини асраб-авайлаш, ана шундай оғир шароитда яшаётганларнинг муносиб келажагини таъминлаш учун эътиборни Оролбўйига қаратиш муҳимлигини таъкидлади.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова, БМТ бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) маъмури ва БМТТД Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори ёрдамчиси Ивана Живкович ҳамда президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов ҳам сўзга чиқди.
Очилиш маросимидан сўнг саммит ўз ишини эксперт сессияларида давом эттирди.
Саммитда сўзга чиққанлар орасида Ўзбекистон Экология вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази директори Бахитжон Ҳабибуллаев ҳам бор.

"Марказимиз 2018 йилда президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан очилган. Бизнинг асосий вазифаларимиз халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда экологик муаммоларни ҳал этиш, мавжуд технологияларни трансфер қилишдан иборат. Бугунги кунда дунёнинг олтмишдан ортиқ давлатида, жумладан, етакчи илмий-тадқиқот институтларида ҳамкорларимиз бор. Россия билан ҳам ҳамкорлик қиламиз", — деди у.

Саммит дастури 12 та панель муҳокамаси ва 3 та асосий нутқни ўз ичига олган. Иштирокчилар барқарор ривожланиш, санъат, дизайн ва экология, атроф-муҳитни тиклаш, ижодий иқтисодиёт ва маданий дипломатияни муҳокама қилишди.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0