Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россияга келаётган хорижликлар рақамли профили қандай бўлади – ЕИК вакили тушунтириш берди

© РИА Новости / Владимир Песня Человек с телефоном в руках. Архивное фото
Человек с телефоном в руках. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2025
Oбуна бўлиш
30 июндан хорижликлар Россияга келишдан олдин онлайн ариза беради.
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Россия келаётган хорижликлар шахсий маълумотларини ҳам олдиндан – келишдан 72 соат олдин, ҳам бевосита кириш чоғида тўлдириши мумкин. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти бошлиғи Алтинай Омурбекова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, рақамли профиль хорижлик фуқаронинг аризаси асосида шакллантирилади, унда шахсий маълумотлар (исм-шариф, туғилган сана, фуқаролик), келиш мақсади ва мамлакатда бўлишга рухсат берувчи ҳужжат кўрсатилади. Унга биометрик маълумотлар ҳам илова қилинади – чегарани кесиб ўтишда топширилган бармоқ излари ва сурат.
Агар фуқаронинг Россия маълумотлар базасида маълумотлари бўлса, ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилган тарзда бўлади.
Омурбекова рақамли профилнинг асосий афзалликларини санаб ўтди: биринчидан, у миграция органларида миграция рўйхатидан ўтишни тезлаштириш имконини беради, чунки маълумотларнинг бир қисми аллачақон тизимда бор. Иккинчидан, мигрантнинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди – ҳужжатларни онлайн расмийлаштириш мумкин. Қолаверса, хорижликнинг ўзи миграция мақомини кузатиб бориши ва керакли ҳужжатларини узайтириб олиши мумкин.
ЕИК вакили бошида техник узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, чунки тизим жорий қилиш босқичида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 декабрдан Россиянинг Шереметьево, Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортларида ҳамда Оренбург вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида хорижликларнинг биометрик маълумотларини олиш бошланган. 30 июндан иккинчи босқич бошланади, яъни Россиянинг барча аэропорт ва чегара постларида биометрик маълумот топшириш мажбурий бўлади.
Человек с телефоном в руках. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Энди “ЕОИИда ишлаш” иловаси Ўзбекистонда ҳам ўз хизматларини таклиф этади
Янгиликлар лентаси
0