Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг биринчи ялпи мажлиси қандай ўтди?
© Сенат Олий МажлисаСостоялось первое пленарное заседание 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза

© Сенат Олий Мажлиса
Oбуна бўлиш
150-юбилей ассамблея президенти лавозимига Танзила Нарбаева сайланди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусидаги биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мажлисни Парламентлараро иттифоқ Президенти Тулия Эксон очиб берди. У ўз сўзида парламентлар жаҳон миқёсидаги ижтимоий мувозанатни тиклаш, барқарорлик ва адолатни таъминлашда ҳал қилувчи сиёсий институт сифатида фаол иштирок этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирнинг кун тартибига 150-юбилей ассамблея президенти лавозимига Олий Мажлис Сенати Раиси номзоди илгари сурилди ҳамда Кенгаш аъзолари бир овоздан Танзила Нарбаевани Ассамблея президенти этиб сайлашди.
Танзила Нарбаева ўзининг кириш сўзида Ўзбекистоннинг олиб бораётган ижтимоий ислоҳотлари, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш борасидаги кенг кўламли ташаббуслар ва халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у барча делегацияларни очиқ мулоқотга чорлаб, ялпи мажлис ишига муваффақиятлар тилади.
Унинг сўзларига кўра, республикада ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизими шакллантирилиб, чуқур ислоҳотлар амалга оширилди, манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган замонавий ёндашув ва механизмлар жорий этилди.
Нарбаеванинг қўшимча қилишича, сўнгги 5-6 йил ичида мамлакатда 13 та халқаро конвенция ратификация қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоиловнинг сўзларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган 10 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. У 2025 йилда республика 1 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликдан чиқаришни режалаштираётганини эслатди.
© Сенат Олий Мажлиса

1/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Сенат Олий Мажлиса

2/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Сенат Олий Мажлиса

3/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Сенат Олий Мажлиса

4/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Сенат Олий Мажлиса

5/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Сенат Олий Мажлиса

6/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Сенат Олий Мажлиса

7/8
© Сенат Олий Мажлиса
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзилу Нарбаеву избрали президентом 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза

8/8
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
Танзилу Нарбаеву избрали президентом 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза
1/8
© Сенат Олий Мажлиса
2/8
© Сенат Олий Мажлиса
3/8
© Сенат Олий Мажлиса
4/8
© Сенат Олий Мажлиса
5/8
© Сенат Олий Мажлиса
6/8
© Сенат Олий Мажлиса
7/8
© Сенат Олий Мажлиса
8/8
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
Танзилу Нарбаеву избрали президентом 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза
Ассамблея “Фаластинда икки давлат асосидаги ечимни илгари суришда парламентларнинг роли” номли Тинчлик ва халқаро хавфсизлик бўйича доимий қўмита томонидан кўриб чиқилган долзарб масала ҳамда тематик масалалар бўйича қарорлар ва Барқарор ривожланиш бўйича доимий қўмита, "Можароларнинг, шу жумладан қуролли можароларнинг барқарор ривожланишга узоқ муддатли таъсирини юмшатиш бўйича парламент стратегиялари"ни қабул қилади.
Маълумот учун, “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказилаётган Ассамблеяда 190 та мамлакат, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Ассамблея доирасида ижтимоий тараққиётга эришишда, адолатли жамиятни барпо этишда парламентлар иштирокни кенгайтириш ва фаоллигини оширишга қаратилган 90 га яқин турли тадбирлар ва дебатлар ташкил этилади.