https://sputniknews.uz/20250405/aqsh-armiya-48748150.html
АҚШ армияси қисқартирилиши мумкин — ОАВ
АҚШ армияси қисқартирилиши мумкин — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ армияси мунтазам қўшинларини 90 минг ҳарбий хизматчига қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда
2025-04-05T19:10+0500
2025-04-05T19:10+0500
2025-04-05T19:10+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
армия
дональд трамп
пентагон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/11/48/114877_0:12:2592:1470_1920x0_80_0_0_9392091b9b5365a6739f0f41f4e2c842.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШ армияси мунтазам қўшинларини 90 минг ҳарбий хизматчига қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Американинг Military.com портали исмини ошкор этмаган ҳарбий амалдорларга таяниб хабар берди.Қайд этилишича, ҳарбий хизматчиларни 420 минггача қисқартиришдан тортиб, шахсий таркибни 360 минг нафаргача қисқартиришгача бўлган турли вариантлар муҳокама қилинмоқда. АҚШ армиясида ҳозирда 450 мингга яқин ҳарбий хизматчилар мавжуд.Ислоҳотлар захирадаги кадрларга ёки Миллий гвардияга таъсир қилиш-қилмаслиги ҳозирча аниқ эмас.Порталга кўра, ҳарбий стратеглар АҚШ Қуруқлик кучларини келажакдаги можаролар учун мосроқ, мослашувчан, ихтисослашган воситага айлантириш ниятида.Аввалроқ “The Washington Post” нашри хабардор манбаларига таяниб, Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти Пентагонга келгуси беш йил давомида йиллик бюджетни саккиз фоизга қисқартириш бўйича режалар тайёрлашни топширганини ёзган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/11/48/114877_308:0:2284:1482_1920x0_80_0_0_becb0758d8760ade31a44e152567c39c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш армия оав
АҚШ армияси қисқартирилиши мумкин — ОАВ
Таъкидланишича, армия раҳбарияти шахсий таркибни 90 минг ҳарбий хизматчига кенг миқёсда қисқартириш имкониятини яширинча кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШ армияси мунтазам қўшинларини 90 минг ҳарбий хизматчига қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Американинг Military.com портали исмини ошкор этмаган ҳарбий амалдорларга таяниб
хабар берди. “Армия раҳбарияти шахсий таркибни 90 минг ҳарбий хизматчига кенг миқёсда қисқартириш имкониятини яширинча кўриб чиқмоқда. Бу қадам Пентагонда бюджет муаммолари кучайиб бораётганидан ва ҳарбий стратегиянинг Европа йўналиши ва терроризмга қарши курашдан жиддийроқ четга чиқишидан далолат беради”, - дейилади материалда.
Қайд этилишича, ҳарбий хизматчиларни 420 минггача қисқартиришдан тортиб, шахсий таркибни 360 минг нафаргача қисқартиришгача бўлган турли вариантлар муҳокама қилинмоқда. АҚШ армиясида ҳозирда 450 мингга яқин ҳарбий хизматчилар мавжуд.
Ислоҳотлар захирадаги кадрларга ёки Миллий гвардияга таъсир қилиш-қилмаслиги ҳозирча аниқ эмас.
Порталга кўра, ҳарбий стратеглар АҚШ Қуруқлик кучларини келажакдаги можаролар учун мосроқ, мослашувчан, ихтисослашган воситага айлантириш ниятида.
Аввалроқ “The Washington Post” нашри хабардор манбаларига таяниб, Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти Пентагонга келгуси беш йил давомида йиллик бюджетни саккиз фоизга қисқартириш бўйича режалар тайёрлашни топширганини ёзган эди.