Великая Отечественная война - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
2025 йилда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги кенг нишонланади. Ўзбекистонда байрам шарафига юбилей медали таъсис этилди, фахрийларнинг уй-жойлари таъмирланади, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади.

Тошкентда навбатдаги “Хотира боғи” акцияси бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тадбир доирасида РИУнинг Тошкент филиали боғида Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасига дарахт экилди.
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалида Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Хотира боғи” тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ғалаба кўнгиллилари, талабалар ва қамалда қолган Ленинград аҳолиси Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари хотирасига ҳамда фахрийларга миннатдорлик белгиси сифатида мевали кўчатлар экишди.

Филиал талабалари уруш йилларига оид таъсирли шеър ва қўшиқлар ижро этиб, кунни ўзгача хотира ва ҳурмат муҳитига тўлдирди.

Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Oлег Мальгинов, Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская, университет вакиллари, иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0