Суд Ле Пенни тўрт йил озодликдан маҳрум қилди

© AP Photo / Daniel ColeМарин Ле Пен
Марин Ле Пен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2025
Oбуна бўлиш
Франциялик сиёсатчи Европа парламенти маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилган.
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Париж суди Марин Ле Пен тўрт йил озодликдан маҳрум қилди ва унга 2027 йилда бўлиб ўтадиган Франция президенти сайловида қатнашишни тақиқлади, дея ёзади РИА Новости.
Аниқлик киритилишича, Ле Пен қамоққа жўнатилмайди ва жазони уйда электрон браслет билан ўтайди. Қолаверса, суд унга 100 минг евро жарима тўлаш мажбуриятини юклаган.
Франциялик сиёсатчи Европа парламенти маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилган. "Миллий бирлашув"дан Европарламентга сайланган яна саккиз нафар депутат ҳамда 12 нафар парламент ёрдамчиси ҳам мазкур иш юзасидан айбдор деб топилди. Уларга ҳукумат органларига сайланиш тақиқланди.
Янгиликлар лентаси
0