ШҲТ МДҲда кузатувчи мақомини олиши мумкин

© Sputnik / Санат ИмангалиевФлаги ШОС
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Сергей Лебедев: ШҲТ давлатлари МДҲ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Мустақид Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев журналистларга Ҳамдўстликда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га кузатувчи мақоми бериш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТ давлатлари МДҲ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори.
“Биз ҳозирда ШҲТга МДҲда кузатувчи мақоми бериш масаласини кўриб чиқмоқдамиз”, — деди у МДҲга аъзо давлатлар халқаро иқтисодий форуми доирасида журналистларга.
Кузатувчи мақоми берилиши эса ШҲТ ва МДҲ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди, дейди бош котиб.
Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштирган. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0