Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёевни кимлар табриклади?
© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистане Рамазан хайит в 2023 году отмечается 21 апреля

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Табриклар келишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, мамлакат билан дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга интилишини тасдиқламоқда.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғизситон президенти Садир Жапаров;
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён;
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф;
Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
Қатар амирининг ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний;
Кувайт амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Кувайт валиаҳди Шайх Сабоҳ Холид ал-Аҳмад ас-Сабоҳ;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II;
Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;
Баҳрайн подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;
Марокаш қироли Муҳаммад VI;
Жазоир президенти Абдулмажид Таббун;
Тунис президенти Қайс Саид;
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
Ливия президент кенгаши раҳбари Муҳаммад Юнус Ал-Манфи;
Сомали президенти Ҳасан Шайх Муҳаммад;
Исроил президенти Ицхак Герцог;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Фаридун Синирли ўғли;
Ислом тараққиёт банки раиси Муҳаммад Сулаймон Ал-Жасир;
"Ал-Азҳар" мажмуаси шайхи Аҳмад Таййиб;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Табриклар келишда давом этмоқда.