Ўзбекистон 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди

© Министерство Экологии Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана
Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Республика бўйича жами 3 минг нафарга яқин иштирокчи 58 та ҳудудни чиқиндидан тозалади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди, дея хабар берди Экология вазирлиги.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкентнинг “Янги ҳаёт” тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30 март - "Чиқиндисиз дунё учун" халқаро куни муносабати билан оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди.
Мазкур акция Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам ташкил этилди.
© Министерство Экологии Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана
Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана
“Чиқинди билан ифлосланиш бугунги кунда бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Маълумотларга келиб, 2050 йилга келиб 308 млрд тоннагача чиқинди ҳосил бўлиши тахмин қилинмоқда, шунинг учун атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, уларни қайта ишлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим, — деди Экология вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов.
Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Заррина Абдуллаеванинг қайд этишича плоггинг учун айнан аҳоли яшайдиган ҳудуд танлагангани бежизга эмас.
“Ушбу ҳудудда бир нечта чиқинди қутилари бор, лекин инсонлар турли пластик идишлар, қоғозлар ва бошқа турдаги чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетишган. Мазкур акция орқали жамоатчиликка ўзимиз яшайдиган ҳудудни чиқиндихонага айлантирмаслик, атроф-муҳитни озода сақлаш кераклигини яна бир бор уқтиришга ҳаракат қилдик. Умид қиламизки, энди аҳоли вакиллари чиқинди ташлаш борасида янада масъулиятлироқ бўлишади”, — деди Заррина Абдуллаева.
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов томонидан берилган маълумотга кўра, аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича қамров даражаси 60 фоиздан ошди. Шунингдек, соҳа электр энергияси билан бириктирилди ва бу кўп йиллардан бери ортиб бораётган дебитор қарздорликни бартараф этиш имконини берди.
© Министерство Экологии Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана
Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана
“Акция давомида атроф-муҳит жами 1 тонна 124 кг чиқиндидан тозаланди. Якунда “Тозалик посбонлари” жамоаси биринчи ўринни (333 кг), “Полигончилар” жамоаси (176,55 кг) ва “Табиат музейи” жамоаси эса (161,5 кг) учинчи ўринни эгаллади”, — дейилган хабарда.
Акция давомида республика бўйича жами 3 минг нафарга яқин иштирокчи томонидан 58 та ҳудуд (150 гектарга яқин) 349,8 тонна чиқиндидан тозаланди.
Янгиликлар лентаси
0