https://sputniknews.uz/20250330/ekaterinburg-fargona-savdo-uy-taklif-48655058.html
Екатеринбургда Фарғона савдо уйини очиш таклиф этилди
Екатеринбургда Фарғона савдо уйини очиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлди. 30.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-30T16:33+0500
2025-03-30T16:33+0500
2025-03-30T16:33+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
фарғона вилояти
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_0:191:3059:1912_1920x0_80_0_0_f16b86b1d78fd1de3f461d1fe4f53848.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россиянинг Свердловск вилояти тадбиркорлари Фарғона бозорларига ўз маҳсулотлари билан кириб келиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда мухбири.Сафар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Бош консулхона биносида бизнес-форум ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ўтказилди.Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари иштирокчиларга вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Василий Козлов билан кечган мулоқотда Фарғонада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Россия томонига Фарғона вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Свердловск вилоятидан Фарғона бозорларига гўшт ва сут маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.Фарғона вилояти мутасаддилари, шунингдек, Свердловск ҳукумати вакилига таълим ва миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдиришди.Хусусан, Свердловск вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг филиалларини очиш, муҳандислик, IТ, тиббиёт, биотехнология каби йўналишларда мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг энг янги технологиялари ва технологияларини жорий этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни ўқиш имконияти мавжудлиги таъкидланди.Ўзбекистон вакиллари сафар давомида "Тритон- Электроникс" компаниясида бўлиб, корхона раҳбарияти билан музокара олиб борди. Шунингдек, компаниянинг тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирди.
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_76750b77959f901a7852eb438a622661.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, фарғона вилояти, тадбиркор
иқтисод, ўзбекистон, россия, фарғона вилояти, тадбиркор
Екатеринбургда Фарғона савдо уйини очиш таклиф этилди
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россиянинг Свердловск вилояти тадбиркорлари Фарғона бозорларига ўз маҳсулотлари билан кириб келиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда мухбири.
Сафар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Бош консулхона биносида бизнес-форум ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ўтказилди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари иштирокчиларга вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
“Учрашув якунлари бўйича жорий йилнинг учинчи чорагида "Россияни қўллаб-қувватлаш" ҳудудий бўлими ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат Свердловск вилояти делегациясининг Фарғонага сафарини ташкил этишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Василий Козлов билан кечган мулоқотда Фарғонада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Россия томонига Фарғона вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Свердловск вилоятидан Фарғона бозорларига гўшт ва сут маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.
“Томонлар Екатеринбург шаҳридаги йирик савдо-кўнгилочар марказларидан бирида Фарғона савдо уйини очиш таклифини кўриб чиқдилар”, — дея қайд этилган хабарда.
Фарғона вилояти мутасаддилари, шунингдек, Свердловск ҳукумати вакилига таълим ва миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдиришди.
Хусусан, Свердловск вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг филиалларини очиш, муҳандислик, IТ, тиббиёт, биотехнология каби йўналишларда мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг энг янги технологиялари ва технологияларини жорий этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни ўқиш имконияти мавжудлиги таъкидланди.
Ўзбекистон вакиллари сафар давомида "Тритон- Электроникс" компаниясида бўлиб, корхона раҳбарияти билан музокара олиб борди. Шунингдек, компаниянинг тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирди.