https://sputniknews.uz/20250328/ramazon-hayiti-namozi-48614460.html
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари маълум қилинди
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари белгиланди
2025-03-28T10:34+0500
2025-03-28T10:34+0500
2025-03-28T10:37+0500
жамият
ўзбекистон
рамазон ҳайити
рамазон
мусулмонлар
ўзбекистон мусулмонлари идораси
масжид
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/10/44390009_0:162:3066:1887_1920x0_80_0_0_62c056b2b5d3bbc515ce218995bb50b9.jpg
TOШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон масжидларида 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича:Ҳайит намози суннатлариРамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.Ҳайит намозидан олдин садақаи фитрни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.
https://sputniknews.uz/20230328/ramazon-hayiti-33287594.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/10/44390009_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_5846cf12b7027beb3f1ad81c9ccb441d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рамазон ҳайити намози ramazon hayit namozi
рамазон ҳайити намози ramazon hayit namozi
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари маълум қилинди
10:34 28.03.2025 (янгиланди: 10:37 28.03.2025) Рамазон ҳайити намози Ўзбекистон масжидларида 30 март – якшанба куни ўқилади.
TOШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон масжидларида 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича:
Қорақалпоғистон Рес. 07:15.
Рамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).
Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.
Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.
Ҳайит намозидан олдин садақаи фитрни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.
Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.
Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.