Малайзия Ўзбекистонда ишдан чиққан локомотив ва вагонларни таъмирлашга ёрдам бермоқчи

© Хокимият Сурхандарьинской областиПассажирский поезд между Таджикистаном и Узбекистаном запустят с 20 июня
Пассажирский поезд между Таджикистаном и Узбекистаном запустят с 20 июня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2025
Oбуна бўлиш
Хориж компанияси нафақат локомотив ва вагонларни таъмирлаш, балки локомотивларни лизингга беришга ҳам тайёр.
TOШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда ишдан чиққан локомотив ва вагонларни таъмирлашга ёрдам беради, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев "SMH Rail" компанияси раиси ва бошқарув директори Куппусами Нараянасами билан учрашди. Унда Ўзбекистонда темир йўл локомотив ва вагонларини таъмирлаш ҳамда улар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтилишича, компания Ўзбекистонда ишдан чиққан локомотив ва вагонларни замонавий кўринишда таъмирлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи.

“Малайзия вакили Ўзбекистоннинг тегишли корхоналарига, жумладан логистика марказлари ва темир йўл юк терминалларига локомотивларни узоқ муддатли лизинг асосида беришга тайёрлигини билдирди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда, шунингдек, республикада темир йўл соҳасида ишлайдиган ёш муҳандислар ва битирувчи талабаларни компанияда малака ошириш ва махсус тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Малайзиянинг мазкур компанияси 1999 йилда ташкил этилган. Компания фаолияти темир йўл локомотивларини ва вагонларини, уларга эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, ишдан чиққан локомотив ва вагонларни замонавий кўринишда таъмирлашга ихтисослашган. Компания ҳозир кунда 15 та мамлакатга локомотив ва вагонларни етказиб бермоқда. У Малайзиянинг Селангор штатида ҳамда Танзанияда, Таиланд ва Ҳиндистондаги заводларга эгалик қилади.
станция метро Узбекистанская (Ўзбекистон) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2024
Тошкентга янги метро поездлари олиб келинди
Янгиликлар лентаси
0