https://sputniknews.uz/20250324/ozbekiston-tashqi-savdo-aylanma-2025-48550925.html
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?
Sputnik Ўзбекистон
Миллий статистика қўмитасига кўра, шу йил январь-февраль ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 10,8 млрд долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг... 24.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-24T17:00+0500
2025-03-24T17:00+0500
2025-03-24T17:00+0500
инфографика
ўзбекистон
савдо
экспорт
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/18/48550153_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_127031caa1aa29f2a209c9a311e483e6.png
Демак, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 4 643,0 млн долларга ва импорт ҳажми 6 202,6 млн долларга етди. Ҳисобот даврида – 1 559,6 млн доллар қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.Экспорт таркибида товарлар улуши 74,7 фоизни ташкил этиб, асосий улуш саноат товарлари (12,4%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (6,3%), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,9%) ва турли хил тайёр буюмлар (3,9%) ҳиссасига тўғри келмоқда.Ҳисобот ойида 192,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 58,0 минг тоннага камайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми бўлган 175,1 млн доллар қийматидаги мева-сабзавот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 3,8 фоизни ташкил этди.Январь-февраль ойлари якуни бўйича 403,7 млн долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, у умумий экспортнинг 8,7 фоизни ташкил этди. Кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,4 фоизга камайди. Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (45,0%), ип калава (35,0%) асосий улушни эгаллаган.Шунингдек, импорт ҳажми 6 202,6 млн долларга етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга камайди. Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (36,8%), саноат товарлари (16,5%) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,2%) ҳисобига тўғри келди.Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 240,8 млн долларга камайди ва 5 541,8 млн долларни ташкил этди. Хизматлар импорти эса 660,8 млн долларга етди.Хизматлар импорти таркибининг асосий улуши бошқа сафарлар (туризм хизматлари) (60,3%), транспорт хизматлари (19,5%), телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари (8,5%) ва бошқа тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлар (5,9%)га тегишли бўлди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/18/48550153_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_7d4ea727f2ea8b23a688af1fd6744b0b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, ўзбекистон, савдо, экспорт, импорт, инфографика
инфографика, ўзбекистон, савдо, экспорт, импорт, инфографика
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?
Миллий статистика қўмитасига кўра, шу йил январь-февраль ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 10,8 млрд долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 973,3 млн долларга кўп.
Демак, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 4 643,0 млн долларга ва импорт ҳажми 6 202,6 млн долларга етди. Ҳисобот даврида – 1 559,6 млн доллар қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.
Экспорт таркибида товарлар улуши 74,7 фоизни ташкил этиб, асосий улуш саноат товарлари (12,4%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (6,3%), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,9%) ва турли хил тайёр буюмлар (3,9%) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳисобот ойида 192,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 58,0 минг тоннага камайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми бўлган 175,1 млн доллар қийматидаги мева-сабзавот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 3,8 фоизни ташкил этди.
Январь-февраль ойлари якуни бўйича 403,7 млн долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, у умумий экспортнинг 8,7 фоизни ташкил этди. Кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,4 фоизга камайди. Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (45,0%), ип калава (35,0%) асосий улушни эгаллаган.
Шунингдек, импорт ҳажми 6 202,6 млн долларга етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга камайди. Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (36,8%), саноат товарлари (16,5%) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,2%) ҳисобига тўғри келди.
Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 240,8 млн долларга камайди ва 5 541,8 млн долларни ташкил этди. Хизматлар импорти эса 660,8 млн долларга етди.
Хизматлар импорти таркибининг асосий улуши бошқа сафарлар (туризм хизматлари) (60,3%), транспорт хизматлари (19,5%), телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари (8,5%) ва бошқа тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлар (5,9%)га тегишли бўлди.