“Катта дубулға”: Ўзбекистон жамоаси турнирни олтин ва бронза медаллари билан якунлади

© НОКУмар Бозоров - чемпион турнира "Большого шлема"!
Умар Бозоров - чемпион турнира Большого шлема! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2025
Oбуна бўлиш
Тбилисида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида ўзбекистонлик Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Унда -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди.
“Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндорлари жам бўлган мазкур вазнда ёш умидли полвонларимиздан бири ўзининг ажойиб иштироки билан яққол ажралиб турди. Бозоров финалда франциялик Алексис Мэтюдан устун келди”, — дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки кун баҳсларида -66 кг вазн тоифасидаги Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллаев бронза медалларига эга чиқишган эди.
Турнир 21-23 март кунлари Тбилисидаги Олимпия спорт саройида бўлиб ўтди. Турнирда 52 та давлат ва беш қитъадан 352 нафар спортчи иштирок этди.
В Ташкенте завершился турнир “Большого шлема” по дзюдо.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2025
Катта дубулға: Ўзбекистон медаль жамғариш бўйича ўз рекордини янгилади
Янгиликлар лентаси
0