Чироқларни ўчиринг: Экология вазирлиги 1 соатга электрдан фойдаланмасликни сўради

© Министерство энергетики республики УзбекистанАБР поможет цифровизировать систему распределения электроэнергии в Узбекистане.
АБР поможет цифровизировать систему распределения электроэнергии в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2025
Oбуна бўлиш
Акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.
TOШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Эртага Ўзбекистонда Ер вақти кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади, дея хабар берди Экология вазирлиги матбуот хизмати.
“Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан юртимизда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади”, — дейилади хабарда.
Акцияни ўтказишдан мақсад - табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатиш.
“Қадрли юртдошлар! Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз”, — дейилади хабарда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 22 март куни дунёнинг кўплаб шаҳарларида чироқлар бир соат давомида ўчирилди. Шу куни дунёдаги энг катта экологик кампания - Ер вақти бўлиб ўтди. Тадбир 2007 йилдан бери Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ташаббуси билан март ойининг сўнгги шанбасида ўтказиб келинади.
Бутун сайёрада миллионлаб инсонлар ушбу тадбирда иштирок этмоқда ва бу экологик ҳаракатнинг катализаторига айланди. Унинг шарофати билан кўплаб экологик лойиҳалар яратилди ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар қабул қилинди. БМТ кўп йиллар давомида ушбу кампанияда иштирок этиб келади. Масалан, БМТ штаб-квартирасида кечки соат саккиз яримдан бошлаб чироқлар анъанавий тарзда бир соат давомида ўчирилди.
Янгиликлар лентаси
0