https://sputniknews.uz/20250323/toshkent-parlamentlararo-ittifoq-assambleya-48537653.html
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг йиғилиши бўлиб ўтади — муҳокама мавзулари
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг йиғилиши бўлиб ўтади — муҳокама мавзулари
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
2025-03-23T14:43+0500
2025-03-23T14:43+0500
2025-03-23T14:43+0500
сиёсат
ўзбекистон
тошкент
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/16/46769133_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_bcc552c103bf20e5e07348b9fa74cf3e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкентда Парламентлараро иттифоқ (ПАИ)нинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.Йиғилишнинг асосий мавзуси: “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати”. Иштирокчилар қуйидагиларни муҳокама этишади:Ассамблея сўнггида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.Парламентлараро Иттифоқ расмий сайтида қуйидагилар маълум қилинган:Маълумот учун, Парламентлараро Иттифоқ (ПАИ)1889 йилнинг айнан 30 июнида таъсис этилган. ПАИ дунё мамлакатларининг қонун чиқарувчи органлари учун глобал мулоқот майдони ҳисобланади. Унинг доирасида муҳокама қилинган масалалар жаҳон ҳамжамияти эътиборига етказилади. ПАИ БМТнинг Бош Ассамблеяси қошидаги кузатувчи-ташкилот мақомига эга.Ўзбекистон ПАИга 1992 йилда аъзо бўлган, 2017 йил 13 октябрдан мазкур ташкилотдаги аъзолигини қайта тиклаган. Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлади
https://sputniknews.uz/20231207/tanzila-narbaeva-parlamentlararo-ittifoq-bosh-kotibi-bilan-muzokara-otkazdi-41442302.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/16/46769133_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b70cf889d92299f0bdc19ddab8eb4e4f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё тарихи тошкент парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси “tashkent city” конгресс-холл
марказий осиё тарихи тошкент парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси “tashkent city” конгресс-холл
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг йиғилиши бўлиб ўтади — муҳокама мавзулари
Анжуманда дунёнинг 180 та мамлакатидан вакиллар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкентда Парламентлараро иттифоқ (ПАИ)нинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
"5-9 апрель кунлари “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.
Йиғилишнинг асосий мавзуси: “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати”.
Иштирокчилар қуйидагиларни муҳокама этишади:
камбағалликни бартараф этиш;
муносиб меҳнат шароитларини яратиш;
ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш.
Ассамблея сўнггида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Парламентлараро Иттифоқ расмий сайтида қуйидагилар маълум қилинган:
ПАИ ўзининг 150-ассамблеясини нишонлайди, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг асосий маърузаси тингланади;
ПАИнинг сўнгги ҳисоботига кўра, парламент аъзолари аёллар форуми ўзининг 40 йиллигини ҳам нишонлайди, бу баъзи мамлакатларда аёллар ҳуқуқлари бўйича янги муаммолар ва депутатлар улушининг 27,2 фоизга турғунлиги фонида муҳим воқеа ҳисобланади;
ПАИнинг барча бошқа органлари, жумладан, унинг тўртта мавзули доимий қўмитаси, Ёш парламентарийлар форуми, парламент аъзоларининг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Яқин Шарқ масалалари қўмитаси ва Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилади.
Маълумот учун, Парламентлараро Иттифоқ (ПАИ)1889 йилнинг айнан 30 июнида таъсис этилган. ПАИ дунё мамлакатларининг қонун чиқарувчи органлари учун глобал мулоқот майдони ҳисобланади. Унинг доирасида муҳокама қилинган масалалар жаҳон ҳамжамияти эътиборига етказилади. ПАИ БМТнинг Бош Ассамблеяси қошидаги кузатувчи-ташкилот мақомига эга.
Ўзбекистон ПАИга 1992 йилда аъзо бўлган, 2017 йил 13 октябрдан мазкур ташкилотдаги аъзолигини қайта тиклаган.