Ўзбекистон ва Туркманистон кимё саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Туркменистана и Республики Узбекистан
Флаги Туркменистана и Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов "Туркманкимё" давлат концерни раиси Давронгелди Сапбоев учрашди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон кимё саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов "Туркманкимё" давлат концерни раиси Давронгелди Сапбоев учрашди.
Томонлар кимё саноати соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилишди. Ўзбекистон ва Туркманистоннинг бу борадаги мавжуд салоҳиятидан фойдаланган ҳолда қўшма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига эътибор қаратилди.
“Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришдан томонларнинг манфаатдорлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Олий даражада эришилган икки томонлама келишувларнинг тизимли ва изчил амалга оширилишини таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0